Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибраймов Асқар Есбосыновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Прокуратура органлари ходимларининг малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида такомиллаштириш (рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари мисолида)», 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Ped178.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Мақсуджан Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори; Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прокуратура органлари ходимларининг малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий ва аралаш малака ошириш жараёни тингловчиларнинг курсларни ўзлаштириш даражасини диагностика қилиш натижасида аниқланган зарурий дидактик эҳтиёжлар, ўқув модуллари муддатларини танлаш ҳамда индивидуал малака ошириш истиқболларини шакллантириш имкониятини яратиб бериш орқали такомиллаштирилган;
прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш механизми таълимнинг формал, ноформал, информал турлари ва рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари билан стратегик лойиҳалаштириш, интеграциялаш ва тингловчиларнинг индивидуал малака ошириш жараёнини ривожлантиришнинг янги векторини таълимий мақсадга мос мустақил равишда белгилаш асосида такомиллаштирилган;
масофавий ва аралаш малака ошириш мазмуни эластик талаб ва таклифларини жамлаш ва уларни яхлит унификациялаш, вариативлаштириш натижасида инвариантлик ва элективлик ёндашувлари бўйича табақалаштириш, таълим мақсадларини иерархик мезонларга кўра шакллантиришга қаратилган таълимий-ривожлантирувчи рефлексив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида ўқитиш самарадорлиги  ходимларнинг касбий компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар, уларнинг курсдан кейинги фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини назорат қилувчи жараённинг рақамли мониторинг муҳитига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
масофавий ва аралаш малака оширишда баҳолаш методикаси тингловчиларнинг тизимли таҳлил, танқидий фикрлаш, шахсий ва ишчанлик сифатларининг ривожланганлик даражасини кўп босқичли мезонлар (базавий, кенгайтирувчи, ривожлантирувчи) ва электрон таълим муҳитида тьюторлик фаолиятининг рақобатбардошлигини изчил ҳамда динамик таъминлашга қаратилган циклли баҳолаш методларига пропорционаллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прокуратура органлари ходимларининг малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
масофавий ва аралаш малака ошириш жараёни курсларни ўзлаштириш даражасини диагностика қилиш натижасида аниқланган зарурий дидактик эҳтиёжлар, ўқув модуллари муддатларини танлаш ҳамда индивидуал малака ошириш истиқболларини шакллантириш имкониятини яратиб бериш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан Бош прокурорнинг 2018 йил 14 сентябрдаги 201-сон буйруғи билан тасдиқланган “Прокуратура органлари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган Талаблар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2021 йил 27 августдаги 30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада, прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш жараёни кўп даражали ва кўп босқичли тизим асосида узлуксиз ташкил этилишига эришилган;
прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш механизми таълимнинг формал, ноформал, информал турлари ва рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари билан стратегик лойиҳалаштириш, интеграциялаш ва  тингловчиларнинг индивидуал малака ошириш жараёнини ривожлантиришнинг янги векторини таълимий мақсадга мос мустақил равишда белгилаш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлардан Бош прокурорнинг 2018 йил 14 сентябрдаги 201-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Прокуратура органлари ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2021 йил 27 августдаги  30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада, модулли жамғарилувчи масофавий курсларни ташкил этиш механизмини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган.
масофавий ва аралаш малака ошириш мазмуни эластик талаб ва таклифларини жамлаш ва уларни яхлит унификациялаш, вариативлаштириш натижасида инвариантлик ва элективлик ёндашувлари бўйича табақалаштириш, таълим мақсадларини иерархик мезонларга кўра шакллантиришга қаратилган таълимий-ривожлантирувчи рефлексив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура Академияси томонидан 2021 йил 30 декабрда тасдиқланган “Давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг 2022 йил 29 июндаги 03-11/2899-сон далолатномаси). Натижада масофавий ва аралаш малака ошириш курслари мазмунига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида ўқитиш самарадорлиги  ходимларнинг касбий компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар, уларнинг курсдан кейинги фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини назорат қилувчи жараённинг рақамли мониторинг муҳитига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 28 июндаги 04/25-28/0601-сон маълумотномаси). Натижада масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнида замонавий ўқитиш методикаларини қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
масофавий ва аралаш малака оширишда баҳолаш методикаси тингловчиларнинг тизимли таҳлил, танқидий фикрлаш, шахсий ва ишчанлик сифатларининг ривожланганлик даражасини кўп босқичли мезонлар (базавий, кенгайтирувчи, ривожлантирувчи) ва электрон таълим муҳитида тьюторлик фаолиятининг рақобатбардошлигини изчил ҳамда динамик таъминлашга қаратилган циклли баҳолаш методларига пропорционаллигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Прокуратура органлари ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2021 йил 27 августдаги 30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнида тингловчилар томонидан ўқув модуллари ва тьюторларни мустақил танлаш орқали рақобатбардошлик фаолиятини йўлга қўйишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish