Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқўзиева Манзура Абдурахмоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятга касбий барқарорлигини шакллантириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped914.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса, Илмий Кенгаш рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукурулло Қўлдашович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий барқарорлигини шакллантиришнинг назарий-амалий тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришнинг барқарор мослашув характерини очиб берувчи мотивацион, функционал, психологик, ҳиссий     компонентлар  субъектлар муносабатлари, йўналишлар таснифи, натижалар самарадорлиги омилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар ахборот ва телекоммуникацион таъминотнинг педагогик имкониятлар таъсирини, педагогик вазиятлар,педагогик ҳодисалар реал воқелик асосида  кўрсатиш ва тахлил қилиш орқали кучайтириш ҳамда функционал вазифаларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигининг ривожланганлик даражасини баҳолаш компонентлари субъектив баҳолаш, объектив баҳолаш, мазмунни баҳолаш, баҳолаш воситаси, баҳолаш шкаласи, баҳолаш стереотипини  аниқлаштириш асосида  жараён мониторингини  амалга ошириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантириш модели педагогик барқарорликнинг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентларини интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришнинг барқарор мослашув характерини очиб берувчи мотивацион, функционал, психологик, ҳиссий     компонентлар  субъектлар муносабатлари, йўналишлар таснифи, натижалар самарадорлиги омилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштириш бўйича маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ЁА–1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1351/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарор мослашув характерини очиб берувчи компонентлар мазмунини аниқлаштириш имкони яратилган.  
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар ахборот ва телекоммуникацион таъминотнинг педагогик имкониятлар таъсирини, педагогик вазиятлар,педагогик ҳодисалар реал воқелик асосида  кўрсатиш ва тахлил қилиш  орқали кучайтириш ҳамда функционал вазифаларини тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1351/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантиришнинг ташкилий, ахборот ва телекоммуникацион таъминотининг педагогик имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришга шароит яратилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигининг ривожланганлик даражасини баҳолаш компонентлари субъектив баҳолаш, объектив баҳолаш,мазмунни баҳолаш, баҳолаш воситаси, баҳолаш шкаласи, баҳолаш стереотипини  аниқлаштириш асосида  жараён мониторинги  амалга оширилганлиги такомиллаштирилганлиги бўйича тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1351/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигининг ривожланганлик даражасини диагностик методлар ёрдамида баҳолаш ва мониторингини амалга оширишга эришилган.
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантириш модели педагогик барқарорликнинг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентлари интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга доир маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1351/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга барқарорлигини шакллантириш моделини такомиллаштиришга имкон яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish