Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидова Зуҳра Насриддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаьлим мактаб ўқувчиларида физикавий тасаввур ва тушунчаларнинг методологиясини шакллантириш”, 13.00.02 - Таьлим тарбия назарияси ва методика (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.Ph/Ped984.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат унверситети.
Илмий рахбар: Джораев Маҳмадрасул, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Уришбой, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мирзахмат, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаьлим мактаб ўқувчиларида физикавий тасаввур ва тушунчаларнинг методологиясини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда физикавий тасаввур ва тушунчаларни шакллантириш илмий дунёқараш, генерализациялаш ҳамда глобалгенерализациялаш жараёнларини мантиқий фикрлаш методологиянинг истиқболдаги тарихий-методологик вазифаларига мослаштирилган ривожлантирувчи креатив топшириқларни киритиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда физикавий тасаввур ва тушунчаларни шакллантириш модели шахсга йўналтирилган таълим технологияларига таяниб муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш, мустақил қарор қабул қилиш каби индуктив дедуктив, аксиоматик ва тарихий методологик ёндошувларни яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
физикавий тасаввур ва тушунчалар натижадорлигини баҳолаш мезонлари фанга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий муносабатни қарор топтириш ҳамда тарихий, методологик, элементарлик, сақланиш, симметрия, оламни илмий манзарасининг ягоналик ғояларининг ўзаро интегратив хусусиятлари таъсирини аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб физика курси мазмуни тарихий ва методологик жиҳатга эга бўлган ўқув материалини мослик, тарихийлик ва мантиқийлик тамойилларига мос кенгайтириш, ўқувчининг ижодий фаолиятини муаммоли ўқитиш, иллюстрацияли тушунтириш, ахборот-маълумот, дастурлашган таълим каби тарбиялаш технологияларини ўқув жараёнига эффектив қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Умумтаълим мактаб ўқувчиларида физикавий тасаввур ва тушунчаларнинг методологиясини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
 ўқувчиларда физикавий тасаввур ва тушунчаларни шакллантириш илмий дунёқараш, генерализациялаш ҳамда глобалгенерализациялаш жараёнларини мантиқий фикрлаш методологиянинг истиқболдаги тарихий-методологик вазифаларига мослаштирилган ривожлантирувчи креатив топшириқларни киритиш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлар умумий ўрта таълим мактабининг 8-, 11-синф “Физика” дарсликлари мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 26 июндаги 01/11-04/6-214-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда физика фанига оид билими, кўникмаси ва компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда физикавий тасаввур ва тушунчаларни шакллантириш модели шахсга йўналтирилган таълим технологияларига таяниб муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш, мустақил қарор қабул қилиш каби индуктив дедуктив, аксиоматик ва тарихий методологик ёндошувларни яхлитлаш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 26 июндаги 01/11-04/6-214-сон маълумотномаси). Натижада, амалга оширилган инновацион ёндашувга асосланган ҳолда умумий ўрта таълим мактаби ўқув дастурларида мактаб ўқувчиларида физикавий тасаввур ва тушунчаларнинг методологиясини такомиллаштирилган;
физикавий тасаввур ва тушунчалар натижадорлигини баҳолаш мезонлари фанга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий муносабатни қарор топтириш ҳамда тарихий, методологик, элементарлик, сақланиш, симметрия, оламни илмий манзарасининг ягоналик ғояларининг ўзаро интегратив хусусиятлари таъсирини аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар ўрта таълим мактабининг 8-, 11-синф “Физика” дарсликлари мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 26 июндаги 01/11-04/6-214-сон маълумотномаси). Натижада, физикавий тасаввур ва тушунчаларнинг методологиясини шакллантиришга йўналтирилган ўқитишда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакани ривожлантириш жараёни самарадорлиги ошган ва умумий ўрта таълим босқичида физикани замонавий талаблар асосида ўқитиш тизими ўқув ресурс манбалари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish