Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Алишер Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этиш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2403.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Кибриё Ҳасанова, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Мелиев Хамидулла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади олий тaълим муaccacaлaридa ўқув мaшғулотини тaшкил этиш тeхнологиялaрини тaкомиллaштиришдaн иборaт.
III.Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этишнинг замонавий технологияларининг таркибий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари ўқув машғулотларида учрайдиган илмий, услубий, психологик, тарбиявий камчиликларни белгилаш ҳамда педагогик мақсадни аниқлаш ва уни ривожлантиришнинг интуитив, репродуктив, продуктив, ижодий каби педагогик мақсад компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини бошқариш ва лойиҳалаш механизмлари инновацион ўқув машғулотларини бошқариш моделининг мақсадли стратегияларни ишлаб чиқиш, тескари алоқа ва оператив бошқариш функциялари ва ўқув машғулотларини ташкил этишнинг индивидуал, жуфтли, гуруҳли, жамоавий ва фронтал сингари параметрлари орқали ривожлантирилган;
ўқув машғулотларини ташкил этишнинг мазмуни ва структураси ўқув жараёнини когнитив (аналитик, обстракт, синтезловчи, аналитик-синтез) лойиҳалаштириш ҳамда ўқитишнинг муаммоларни англаш, ғояларни шакллантириш, ғояларни исботлаш ва хулосалаш сингари босқичларини тизимли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлари шахсга йўналтирилган таълим нуқтаи-назаридан баҳоланиб, олинган натижалар математик статистика методи ёрдамида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этиш технологияларини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этишнинг замонавий технологияларининг таркибий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятларига оид муаллифлик ғоялари Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказида А-1-122 “Таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда ўқув мақсадларини аниқлаштириш ва уларни топшириқларга айлантириш технологиялари” (2015-2017 йй.) мавзусидаги лойиҳанинг мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 апрелдаги 89-05-18-сон маълумотнома).  Натижада, ушбу лойиҳа доирасида илмий-услубий ғоялар асосида яратилган ўқув қўлланмалардан бўлажак мутахассислар ўқув машғулотларини ташкил этишда самарали фойдаланиб келмоқдалар ва ижобий самараларга эришмоқдалар; 
олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини бошқариш ва лойиҳалаш механизмлари ҳамда ўқув машғулотларини танланган методика ва технология асосида ташкил этилишига оид таклифлардан Самарқанд иқтисодиёт сервис интитути, Навоий давлат педагогика институти ва Фарғона политехника институти ўқув жараёнини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 апрелдаги 89-05-18-сон маълумотнома). Натижада, талабаларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish