Диёрова Муҳаббат Хуррамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Газ саноати олтингугурт бирикмали чиқиндиларини қурғоқчил минтақа тупроқлари хоссаларига ва дарахтларга таъсири ҳамда уларни яхшилаш йўллари», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/B142.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Исоқов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Тўхтасин, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: завод чиқиндиларидан водород сульфид (H2S) ва сульфат ангидрид (SO2)нинг суғориладиган қумли чўл, тақирли ҳамда оч тусли бўз тупроқларнинг физикавий, кимёвий, агрокимёвий, микробиологик, мелиоратив хусусиятларига, мевали дарахтларда кечадиган агробиологик жараёнларининг ўзгаришларига, ҳосилдорлигига ҳамда ҳосил сифатига таъсирини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё воҳасининг чўл минтақа ва суғориладиган оч тусли бўз тупроқларининг газ саноат чиқиндилари (H2S ва SO2) таъсирида тупроқ-экологик, генетик ва тупроқ кимёвий, мелиоратив хусусиятларининг ўзгариши исботланган;
техноген модда сифатида ажралиб чиқадиган завод чиқиндилари – водород сульфид (H2S) ҳамда сулфат ангидрид (SO2) бирикмаларининг турли физик ҳолатда ва концентрацияда ўсимликда, тупроқда ҳаракатланишининг таъсир қилиш механизмлари аниқланган;
тупроқдаги олтингугурт миқдори билан гумус, ялпи N, P2O5, K2O ва ҳаракатчан озиқа элементлар ўртасида корреляцион боғланишлар аниқланган;
ёғингарчилик миқдори жуда кам, атмосфера ҳамда тупроқ қурғоқчилиги яққол сезилиб турган арид, кескин континентал иқлимли шароитда олтингугуртли бирикмаларнинг таъсир доирасини атмосфера-ўсимлик-тупроқ ва тупроқ-ўсимлик-атмосфера айланма ҳаракати аниқланган;
мевали дарахтларнинг завод чиқиндиларига чидамлилик даражаси бўйича беҳи-олма-ўрик-олча-бодом-шафтоли дарахтларининг экологик қатори ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олтингугуртли газ саноати чиқиндиларини чўл, бўз минтақа тупроқ ва мевали дарахтлар хоссаларига таъсири, яхшилаш йўллари борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
заводлардан ажралиб чиқаётган турли хил заҳарли таъсир этувчи газлар миқдорини тупроқ ва ўсимликлар таркибида тўпланишини камайтириш мақсадида ўсимликларнинг экологик қатори ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 03-01/12-7502-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида олтингургутли заҳарли газларни атмосфера орқали – тупроқ↔сув↔ўсимлик↔ҳайвонот оламига салбий таъсири камайган;
шамолнинг тезлиги ва йўналиши алоҳида эътиборга олинган ҳолда, мевали дарахтларни гектарига 900 туп беҳи, 500 туп олма, 300 туп ўрик, 100 туп бодом тартибида экиш тавсия этилган бўлиб, заводнинг №3, 5, 6, 7 цехлари атрофида ҳамда ҳудуднинг ички ва ташқи 5,0 гектар майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 03-01/12-7502-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ажратилаётган чиқинди олтингугурт элементининг атроф-муҳитга тарқалиши камайган;
мавзу доирасида 2015–2017 йилларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Парҳуза даҳаси «Бурхон» фермер хўжалигининг 20 гектар майдонида беҳи→олма→ўрик→олча→ бодом→шафтоли экологик қаторлари бўйича боғ ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 03-01/12-7502-сон маълумотномаси). Натижада атмосфера ҳавоси орқали тарқалаётган олтингургут бирикмаларининг таъсирини камайтиришга эришилган.