Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангиров Хуррам Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интерактив электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped288.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исақулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, доцент; Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интерактив электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича методик таъминот ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим мактабларида интерактив электрон ахборот-таълим муҳити шароитида ўқувчиларнинг мустақил таълим олишини ривожлантиришга қаратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш орқали фанларни ўқитиш компетенцияларини ривожлантиришнинг интерфаоллик, рефлексивлик, ҳамкорликда ишлаш каби имкониятлари кенгайтирилган; 
умумтаълим фанларини ўқитиш методикаси ўқувчилар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини ривожлантиришга, уларда мустақил таълим олишга амалий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятларига (интерактив дастурлар, мультимедиа маҳсулотлари, интеллектуал ўйинлар, анимация, кроссворд, тест) устуворлик бериш орқали такомиллаштиришган;
интерактив электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели мақсадли, мазмунли, технологик, натижавий босқичларда ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан тайёргарлигини фаоллаштирувчи Pre-vodcasting, Plickers, Quizizz каби интерфаол методлар орқали такомиллаштиришган;
таълим жараёнида ва синфдан ташқари машғулотларда умумтаълим фанларини ўқитишга йўналтирилган электрон таълим ресурсларининг контенти ва методик-дастурий таъминотига ўз-ўзини бошқариш (self-management) ва баҳолаш (self-assessment) технологияларини киритиш орқали ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш мезонлари  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интерактив электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида интерактив электрон ахборот-таълим муҳити шароитида ўқувчиларнинг мустақил таълим олишини ривожлантиришга қаратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш орқали фанларни ўқитиш компетенцияларини ривожлантиришга оид такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар А1-ХТ-0-14297 рақамли “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математикани ўқитишни ташкил этишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (2012-2014 йй.) мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларининг бажарилишида ва илмий натижаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-525-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг умумтаълим фанларини ўрганишда билим ва кўникмалари ривожлантирилган;
умумтаълим фанларини ўқитиш методикаси ўқувчиларда мустақил таълим олишга амалий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятларига устуворлик бериш орқали ҳамда ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан тайёргарлигини фаоллаштирувчи интерфаол методлар (Pre-vodcasting, Plickers, Quizizz, кроссворд ва тестлар) орқали такомиллаштиришган илмий методик таъминот интернет тармоғига (www.edarslik.uz сайтига) жойлаштирилган, ундаги таклиф ва тавсиялар 7–9-синфлар информатика ва ахборот технологиялари, алгебра фанлари мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 3 мартдаги 01/11-01/9-268-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим фанларини электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
таълим жараёнида ва синфдан ташқари машғулотларда умумтаълим фанларини ўқитишга йўналтирилган электрон таълим ресурсларининг контенти ва методик-дастурий таъминотига ўз-ўзини бошқариш ва баҳолаш технологияларини киритиш орқали умумтаълим фанлари бўйича ностандарт тест топшириқлари ишлаб чиқилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 3 мартдаги 01/11-01/9-268-сон маълумотномаси) ҳамда “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математикани ўқитишнинг назарий-услубий асослари”, “Ўқитишнинг электрон воситаларини яратиш технологияси” номли монографияларда, “С++ дастурлаш тили” номли ўқув қўлланмасида ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-525-сон маълумотномаси, 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи билан тасдиқланган 233-0799-рақамли гувоҳномаси). Натижада мазкур дидактик таъминот мактаб ўқувчиларининг билимларини объектив баҳолашга хизмат қилган, умумтаълим фанларини ўқитишда таълим сифат ва самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish