Sayt test rejimida ishlamoqda

Салихов Ботирхон Равшановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларда мавжуд хавф омиллари ва клиник-инструментал хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2413.
Илмий раҳбар:  Аляви Анис Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жаббаров Азим Атаханович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  тана вазни индекси кўрсаткичига мос равишда эркак ҳарбий хизматчиларда артериал гипертензия клиник кечишининг ўзига хос хусусиятларини, хавф омиллари ва нишон аъзоларининг ҳолатини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларнинг юрак қон томир касалликлари хавфи, уларнинг тарқалганлиги тана вазни индексига боғлиқлиги аниқланган;
артериал гипертензияли эркак ҳарбий хизматчиларда буйраклар нишон аъзо сифатида камдан кам ҳолатларда зарарланиши ҳамда юрак геометриясини  концентрик ремоделирланиши кўринишидаги ўзгариши беморлар тана вазни индексини ортиши ҳамда семизлик билан боғлиқлиги аниқланган;
текширилган беморларнинг аксарият қисмида, яъни 52% да нон-диппер шаклидаги артериал қон босимининг бир кеча-кундузлик профили, 39% диппер, 7% овер диппер, 2% найт-пикер профиллари аниқланган;
SCORE модифицирланган шкаласи орқали фатал ва нофатал хавф даражаси  ҳамда қон-томир ва паспорт ёши ўртасида тафовут асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Артериал гипертензияли харбий хизматчиларда мавжуд хавф омиллари ва клиник-инструментал хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларда кардиоваскуляр хавфни стратификацияси бўйича олинган илмий  натижалар асосида ишлаб чиқилган “Артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларда кардиоваскуляр хавфни стратификацияси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 августдаги 8 н-з/436-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома SCORE шкаласи асосида ва унинг модифицирланган шакли билан фатал ва нофатал юрак қон томир хавфини миқдорий баҳолаш ва изланувчининг юрак қон томир ёшини аниқлаш имконини берган;
артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларда чап қоринча диастолик фаолиятини баҳолаш бўйича олинган илмий  натижалар асосида ишлаб чиқилган “Артериал гипертензияли ҳарбий хизматчиларда чап қоринча диастолик фаолиятини баҳолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 августдаги 8 н-з/436-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада артериал гипертензияли  ҳарбий хизматчиларнинг  чап қоринча диастолик фаолияти бузилиши мезонлари ва турлари, ҳамда диастолик фаолият аҳамиятини ойдинлаштириш имконини берган;
артериал гипертензияли харбий хизматчиларда мавжуд хавф омиллари ва клиник-инструментал хусусиятлари бўйича олинган тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ички ишлар вазирлиги Марказий госпиталига, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий госпитали, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали клиник амалиётига тадбиқ тилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 ноябрдаги 08-35194-сон маълумотномаси). Олинган натижалар амалиётга тадбиқ этилиши хавф омилларини баҳолашга, шу асосида керакли профилактик ва даво чораларини танлашга, беморларнинг хавф омилларини тушунарли ҳолатда англашга, уларнинг ўз саломатлигига нисбатан маъсулиятини оширишга ҳамда чап қоринча диастолик фаолиятини баҳолаш орқали юрак етишмовчилиги хавфини келажакда кескин пасайишига эришиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish