Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Диёр Шукуриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вентрал чурра ва морбид семизлик билан хасталанган беморларда гернио- ва абдоминопластикани клиник асослаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1748.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафаржон, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори; Махмудов Улуғбек Маруфджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: герниоалло- ва абдоминопластиканинг тактик - техник жиҳатларини мақбуллаштириш орқали вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларнинг жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
операциядан олдин  қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи КТ герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги исботланган;
беморларни герниоаллопластикадан кейин кузатилиши мумкин бўлган қорин ички босимининг ошишига мослаштириш, ҳамда компартмент – синдром профилактикасининг тавсия этилган усулини қўллаш самарадорлиги асосланган;
абдоминоптоз билан бўлган W3-W4 ўлчамдаги вентрал чурраларда  герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини абдоминопластика билан бирга бажаришнинг тактик ва техник жиҳатлари такомиллаштирилган;
чурра ва абдоминоптоз ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика усулини танлаш, ҳамда адекват операциядан олдинги тайёрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
операциядан кейинги эрта ва кечки даврдаги даволаш натижалари асосида вентрал чурра ва морбид семизлик билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика бажариш лозимлиги клиник жиҳатдан асосланганлиги билан боғлиқ.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вентрал чурралар ва морбид семириш бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурралар юзасидан герниоаллопластика бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илми йнатижалари асосида ишлаб чиқилган “Морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурралар юзасидан герниоаллопластиканинг техник жиҳатлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/905-сонли маълумотномаси), "Вентрал чурралар ва семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашни танлаш мезонлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/906-сонли маълумотномаси) номли услубий тавсияномалари тасдиқланган. Тавсия этилган тавсияномалар вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини танлашни оптималлаштиришга имкон берган;
вентрал чурра ва семириш бўлган беморларга ташхис қўйиш ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига киритилган, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университети 1-клиникасининг жарроҳлик бўлимида, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 8н-р/368-сонли маълумотномаси). Вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали тадқиқот натижаларини жорий қилиш операциядан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 14,8% дан 8,9% гача, шу жумладан яра асоратларини 11,1% дан 4,5% гача ва қорин бўшлиғидан ташқари асоратларни 7,4% дан 4,5% гача камайтиришга имкон берди, шунингдек, гернио- ва абдоминопластиканинг турли вариантларда кейин жарроҳлик даволаш ва реабилитация даврлари давомийлигини ишончли тарзда камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish