Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодиров Барҳаётжон Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришнинг концептуал-методологик муаммолари», 09.00.04 – «Ижтимоий фалсафа» (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal534. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжанова, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамилевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Ҳайдаров Ҳуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришнинг концептуал-методологик масалаларининг ижтимоий – фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг ижтимоий барқарор тараққиётини таъминлашда  анъанавий рақобат бозорини инновацион асосда шакллантириш оркали инсоннинг когнитив имкониятларини рефлексив ривожлантиришда структуравий ва функционал ўзгаришлар асоси эканлиги аниқланган;
мамлакатни инновацион ривожлантиришга оид кўп ўлчовли ёндашувлар жамиятда синергия(бирга ҳаракат)ни вужудга келтиришининг ғайриоддий фикрлаш услубини ривожлантириш, «қадриятларга йўналтирилган фикрлаш» каби аксиологик ва «компетентлик», «профессионаллик», ўзини-ўзи англаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби акмеологик жиҳатлари фалсафий асосланган; 
жамиятни инновацион ривожланиши ижтимоий соҳада инсон капитали шаклланишига олиб келиши сабабли инновацион интеллектуал фаолият, креатив ва танқидий тафаккурни шакллантириш, ижтимоий фаол фуқаро позициясини ривожлантириш – инновацион шахс феноменини шакллантирувчи натижадор омил эканлиги исботланган; 
жамиятни инновацион ривожлантиришда рақамлаштириш, билимлар генерациясини таъминлашда янгича тафаккурга эга кадрларнинг касбий таълими, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида миллий ғоявий омилнинг трансформация жараёнларидаги зарурияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришнинг концептуал-методологик муаммоларига оид ишлaб чиқилгaн тaклифлap acocидa:
жамиятнинг ижтимоий барқарор тараққиётини таъминлашда  анъанавий рақобат бозорини инновацион асосда шакллантириш оркали инсоннинг когнитив имкониятларини рефлексив ривожлантиришда структуравий ва функционал ўзгаришлар асоси эканлигига оид хулоса ва тавсиялардан ПЗ-2010928696 рақамли «Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)» амалий лойиҳа доирасида тайёрланган монографиянинг 1-боб «Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ривожланишнинг назарий-методологик асослари» ҳамда 5-боб «Ҳаракатлар стратегиясини амалиётга жорий этишнинг назарий-илмий таҳлили» номли мавзуларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02-02/5385-сон маълумотномаси). Натижада, инсоннинг когнитив имкониятларини рефлексив ривожлантиришда структуравий ва функционал ўзгаришлар асоси эканлигига, очиб беришга хизмат қилган.
мамлакатни инновацион ривожлантиришга оид кўп ўлчовли ёндашувлар жамиятда синергия(бирга ҳаракат)ни вужудга келтиришининг ғайриоддий фикрлаш услубини ривожлантириш, «қадриятларга йўналтирилган фикрлаш» каби аксиологик ва «компетентлик», «профессионаллик», ўзини-ўзи англаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби акмеологик жиҳатларига оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги «Янги Ўзбекистон – янгича сайлов», «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» дастури, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», «Рақамли Ўзбекистон – 2030», «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини Инновацион Ривожлантириш Стратегияси»ни ёритишга оид кўрсатувлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телеканали» ДУКнинг 2021 йил 3 майдаги 05/Р-1-46-21 сон маълумотномаси). Натижада шахсда креатив ва танқидий тафаккури ва инновацион шахс феноменини шакллантириш ижтимоий фаол фуқаро позициясини ривожлантиришга ҳизмат қилган; 
жамиятни инновацион ривожланиши ижтимоий соҳада инсон капитали шаклланишига олиб келиши сабабли инновацион интеллектуал фаолият, креатив ва танқидий тафаккурни шакллантириш, ижтимоий фаол фуқаро позициясини ривожлантириш – инновацион шахс феноменини шакллантирувчи натижадор омил эканлиги доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-6198-сонли қарорни 16 та бандларини амалга ошириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02-02/5385-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий фаол фуқаро позициясини ривожлантириш ҳамда инновацион шахс феноменини ривожлантиришга хизмат қилган; 
жамиятни инновацион ривожлантиришда рақамлаштириш, билимлар генерациясини таъминлашда янгича тафаккурга эга кадрларнинг касбий таълими, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида миллий ғоявий омилнинг трансформация жараёнларидаги зарурияти эканлигига оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган ўқув-семинар, тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 12 майдаги 4-13-23-1286 сон далолатномаси). Натижада янгича тафаккурга эга кадрларнинг касбий таълими, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида миллий ғоявий омилнинг трансформация жараёнларидаги зарурияти очиб беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish