Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаппаров Элёржон Отабековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий инновацияларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни ва аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal417. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Талапов Бахриддин Алижанович, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Турсунбой, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш жараёнларида ижтимоий инновацияларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий инновацияларнинг жамиятда ижтимоий мақсадларга эришиш конфигурациясини социал катаклизмлардан бартараф этиши орқали шахс ва жамоа ўртасидаги иррационал муносабатларни тартибга солувчи механизм эканлиги аниқланган;  
жамиятни ноосфералаш, гуманизациялаш, ижтимоий инфратузилмани коэволюциялашда ривожланишнинг ноанъанавий усули сифатида ижтимоий инновацияларнинг аҳоли заиф қатламларида социал мобилликни таъминлаши очиб берилган;   
ижтимоий ҳаётдаги экзоген (инсон капиталини ривожлантириш, норасмий институтционал муҳит, ижтимоий йўналтирилган фаолият) ҳамда эндоген (ижтимоий ресурсларни бошқариш) омилларнинг жамият ижтимоий муммаммолари ечимига қаратилганлиги ва ижтимоий инновациялар атрибути эканлиги исботланган;
ижтимоий инновацияларнинг жамиятда содир бўлаётган эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар) инклюзив ўзгаришларга самарали таъсир этувчи ақлий парадигмалар эканлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий инновацияларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни ва аҳамияти мавзусида амалга оширилган тадқиқоти иши бўйича олинган натижалар асосида:
ижтимоий инновациялар жамиятда ижтимоий мақсадларга эришиш конфигурациясини ўзгартириши,  жаҳон ҳамжамияти ҳаётига кенг кўламда сингиб бораётган қонуниятлари, давлат ва жамият ҳаётида  мавжуд  ва вужудга келаётган  муаммоларга самарали ечимларига доир таклиф ва тавсиялардан 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги  босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг II йўналишига оид  «Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган  ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш», «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари» 5-банди «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!», - деган ягона  мақсад атрофида бирлаштирувчи плакат ҳамда рисола тайёрлаш, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали муҳокамалар ўтказиш» мавзусида ўтказилган тарғибот дастурларини амалга ошириш доирасида 2020-2021 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлимининг бир қатор тарғибот дастурларини амалга оширишда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 18 августдаги 230-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий ўзгаришларни  рағбатлантиришга  қаратилган шахс ва жамоа ўртасидаги иррационал муносабатларини тартибга солишга хизмат қилган; 
ижтимоий ҳаётдаги инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ресурсларни бошқариш, жамиятда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик каби тамойилларнинг устувор бўлишини таъминлашда ижтимоий инновацияларнинг  аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан 2022 йил 25 августдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида «Тадқиқот» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 августдаги 01-03/147 сон маълумотномаси).  Натижада, ижтимоий ҳаётдаги норасмий институтционал муҳитнинг ижтимоий йўналтирилган фаолият, ижтимоий ресурсларни бошқариш омиллари билан ўзаро диалектик муносабатларини очиб беришга  ҳизмат қилган;
ижтимоий инновацияларнинг жамиятни ноосфералаш, гуманизациялаш, демократлаштириш  жараёнларида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг фалсафий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлили билан боғлиқ таклиф ва тавсияларидан 2019 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар дастурининг 7 банди «Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши холати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида “Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси” мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлашда” ҳамда 2019-2020 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими тадбирлар режасининг методик асосларини ишлаб чиқишда ҳамда  Наманган вилояти бўлими ва Наманган давлат университета томонидан ҳамкорликда 2020 йил 13 февраль куни Наманган шаҳар Ёшлар марказида  ташкил этилган “Фуқаролик жамиятининг сиёсий, хуқуқий ва диний институтлари” мавзусидаги тарғибот ишларида диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 18 августдаги 230-сон маълумотномаси), Натижада, ижтимоий инновацияларнинг жамият ижтимоий эҳтиёжларига ижобий таъсири аҳолининг заиф  қатламларида социал мобилликни таъминлашга ҳизмат қилган;
ижтимоий инновацияларни жамият ҳаётида мустаҳкамланиб бориш қонуниятлари ва  нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг  ролини тобора  ортиб бориши, давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратининг кучайиши, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ошишига самарали таъсир кўрсатувчи  эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар)  ўзгаришлар уйғунлиги методологиясини янада  такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси  «Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси»нинг мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат бошкарув органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикчилик муносабатларини янада самарали ташкил этиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва жамиятимизда кучли  жамаотчилик назоратини йўлга қўйишга оид тадбирлар, илмий семинарлар ҳамда тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси «Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси»нинг 2022 йил 13 майдаги 04/10-10-93-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий инновацияларнинг мустаҳкамланиб бориш қонуниятлари, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ошишига самарали таъсир кўрсатувчи  эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар)  ўзгаришлар уйғунлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish