Sayt test rejimida ishlamoqda

Миракбарова Дилдора Миралишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оила институтини мустаҳкамлашда динийлик ва дунёвийлик мувозанати», 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal517.
Илмий раҳбар: Мухтаров Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Махмудова, фалсафа фанлари доктори, профессор, Хужаев Муминжон Исохонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дунёвий ва диний билимлар мувозанати асосида оила институти мустаҳкамлигини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий оила муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган «оммавий маданият»нинг янгича кўринишдаги маънавий таҳдидлари, ахлоқсизликни тарғиб қилаётган ноанъанавий оила концепцияси ғояларига қарши миллий идентив қадриятлар асосида ёшлар онгида конструктив ва деструктив ғояларни фарқлай олувчи «маънавий фильтр» ҳосил қилиш зарурлиги очиб берилган; 
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда «интегратив-концептуал» ёндашув асосида «педагогик қолоқлик» ва «иррадиация» хусусиятларини коррекциялаш орқали ёшлар тафаккурида ҳуқуқий, диний, психологик, маънавий, репродуктив билимларни герменевтик, интенсив, комплекс йўналишда такомиллаштириш, оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажрашишларнинг олдини олиш лозимлиги асосланган;
оила институтини мустаҳкамлашда «гендер тенглик» тамойилини жамиятда янада кенг ёйиш мақсадида ушбу масаланинг гносеологик, аксеологик хусусиятларига асосланиб секуляр ва сакрал қарашлар орасидаги мувозанатни ўрнатиш орқали оилаларда юзага келаётган жисмоний, жинсий, иқтисодий ва психологик зўравонлик, аёллар ўртасидаги суицидал ҳолатларини олдини олиш кераклиги исботланган;
динийлик ва дунёвийлик тамойилларининг диалектик ўзаро алоқадорлиги оиланинг репродуктив, аксеологик, интегратив, компенсаторлик, гнесеологик сингари ижтимоий функцияларида намоён бўлиши, оиланинг барқарорлиги мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида тизимли-концептуал таҳлилни талаб қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила институтини мустаҳкамлашда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анъанавий оила муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган «оммавий маданият»нинг янгича кўринишдаги маънавий таҳдидлари, ахлоқсизликни тарғиб қилаётган ноанъанавий оила концепцияси ғояларига қарши миллий идентив қадриятлар асосида ёшлар онгида конструктив ва деструктив ғояларни фарқлай олувчи «маънавий фильтр» ҳосил қилиш зарурлигига оид таклифлардан 2020 йил 18-февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон фармонининг 4-бандида белгиланган вазифалар, 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарорининг                   1-бандида белгиланган «оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш», «эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш» каби устувор йўналишлар ҳамда 2-бандидаги қўшимча вазифалар ижросини таъминлаш оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида тарғибот ишларини самарали ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 9 мартдаги 27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши юзасидан берилган назарий хулосалар, амалий таклифлар анъанавий оила институтини мустаҳкамлаш, ноанъанавий оила тенденциялари ҳақида ёшлар учун тадбирлар ўтказиш орқали таълим-тарбия ишларини олиб бориш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда «интегратив-концептуал» ёндашув асосида «педагогик қолоқлик» ва «иррадиация» хусусиятларини коррекциялаш орқали ёшлар тафаккурида ҳуқуқий, диний, психологик, маънавий, репродуктив билимларни герменевтик, интенсив, комплекс йўналишда такомиллаштириш, оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажрашишларнинг олдини олиш лозимлиги асосланганлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурида белгиланган асосий ғоя ва вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг 2022 йил 11 февралдаги 01/05-13-сон маълумотномаси). Илгари сурилган таклиф, тавсиялар, ўтказилган сўровнома натижалари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети кенгаши томонидан 2022 йил 31 январь куни №6-сон қарори асосида нашрга тавсия этилган ва чоп этилган «Оила маънавияти» ўқув-услубий қўлланмасидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар ўртасида кенг тус олаётган «педагогик қолоқлик» каби маънавий иллат кўрсаткичларини камайтириш, оилада эр-хотиннинг молиявий ҳамда муомалавий бурч ва мажбуриятларига оид маълумотларни дунёвий ва диний билимлар уйғунлигида самарали тарғиб қилишда фойдаланилган.
оила институтини мустаҳкамлашда «гендер тенглик» тамойилини жамиятда янада кенг ёйиш мақсадида ушбу масаланинг гносеологик, аксеологик хусусиятларига асосланиб секуляр ва сакрал қарашлар орасидаги мувозанатни ўрнатиш орқали оилаларда юзага келаётган жисмоний, жинсий, иқтисодий ва психологик зўравонлик, аёллар ўртасидаги суицидал ҳолатларини олдини олишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 2 мартдаги 02-03/1390-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг маънавий-маърифий тарғибот ишларида, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида давлат ва жамоат ташкилотлари, имом-хатиблар ва отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун мўлжалланган ўқув-қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. 
динийлик ва дунёвийлик тамойилларининг диалектик ўзаро алоқадорлиги оиланинг репродуктив, аксеологик, интегратив, компенсаторлик, гнесеологик сингари ижтимоий функцияларида намоён бўлиши, оиланинг барқарорлиги мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида тизимли-концептуал таҳлилни талаб қилишига доир янгиликлардан «Toshkent» teleradiokanali» давлат муассасасида бир қатор кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Toshkent» telerdiokanali» давлат муассасасининг 2022 йил 4 февралдаги 01-16-18-сон маълумотномаси). Натижада «Toshkent» teleradiokanali» «Қонун доирасида» кўрсатувининг 2021 йил 26 мартда «Оила қуришдаги қалтис қадам», 2021 йил 2 апрелда «Гиёҳванд дориларга ўрганиб қолган бўлажак келин-куёвлар тақдирлари», 2021 йил 14 майда «Оила қуриш остонасидаги ёшларга қўйиладиган талаблар» каби мавзулардаги туркум кўрсатувлар эфирда намойиш этилиб, кўрсатувда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оила муносабатларини дунёвий ва диний билимлар асосида мустаҳкамлашга оид таклиф ҳамда тавсияларидан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish