Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Шохноза Абдуразаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорликда бола таълим-тарбиясининг узвийлигини таъминлаш», 13.00.09-Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.Phd/Ped 2140.
Илмий раҳбар: Мелиев Хамидилла Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорликда бола таълим-тарбиясини узвийлигини таъминлашнинг шарт шароитларини ўрганиш асосида ҳамкорликдаги таълим-тарбия стратегиясини белгилаш ва илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боланинг таълим-тарбиясидаги узвийликни таъминлашда когнитив жараёнлар «маълумотларни идрок этиш», «қайта ишлаш», «фикрлаш», ва «интенсификацион» қобилиятларни ривожлантириш орқали уларни оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида ижтимоий-педагогик тарбиялаш мумкинлиги асослантирилган;  
педагогик ҳамкорлик жараёнини лойиҳалашда интеграциялашган  методик тизим «буюк алломалар фикрлари ва қарашлари», инфраструктура хусусиятлари «қадриятлар», «урф-одатлар», «меъёрий-ҳуқуқий асослар» дан  мақсадли фойдаланиш орқали бола таълим-тарбиясига тизимли ёндошув мумкинлиги асосланиб, яхлит педагогик модели «ташкилий», «баҳолаш-рефлексив тизим» ишлаб чиқилган; 
оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида бола таълим-тарбиясини узвийлигини таъминлашнинг ягона таълим майдонини яратиш мақсадида педагогик аксиологик муносабатларни «умумий мақсадлар», «ихтиёрийлик», «узоқ муддатли муносабатлар», «ишонч» шакллантириш орқали тизимни горизонтал ва вертикал интеграциялар асосида такомиллаштириш аниқланган; 
боланинг таълим-тарбиясида узвийликни таъминлашнинг дидактик имкониятлари креатив, методик, инновацион, мотивацион, ижтимоий, технологик, экстремал, рефлексив тизимларни шакллантириш ва педагогик ҳамкорлик «ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш», «ижобий мулоқот малакаларини қўллаш», «ижтимоий билим, кўникма, малакага эгалик» хусусиятларини ривожлантиришга устуворлик бериш орқали ҳамкорлик тизимини шакллантириш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида: 
боланинг таълим-тарбиясидаги узвийликни таъминлашда когнитив жараёнлар «маълумотларни идрок этиш», «қайта ишлаш», «фикрлаш», ва «интенсификацион» қобилиятларни ривожлантириш орқали уларни оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида ижтимоий-педагогик тарбиялаш мумкинлиги асослантиришга оид таклифлардан “Мактабгача таълимнинг концептуал асослари” электрон ўқув услубий қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 03-03/1-981-сон маълумотномаси). Натижада ота-оналар, маҳалла ва мактабгача таълим  ташкилотлари педагогларнинг интегратив-инновацион фаолиятини ривожлантириш, ҳамкорликни мазмунли ва мақсадли ташкил этиш механизмини ижтимоий-ҳуқуқий асослар орқали такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, мактабгача таълимнинг замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш, ёш оилаларни методик қуроллантириш, педагоглар учун узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш имконини берган; 
педагогик ҳамкорлик жараёнини лойиҳалашда интеграциялашган  методик тизим «буюк алломалар фикрлари ва қарашлари», инфраструктура хусусиятлари «қадриятлар», «урф-одатлар», «меъёрий-ҳуқуқий асослар» дан  мақсадли фойдаланиш орқали бола таълим-тарбиясига тизимли ёндошув мумкинлиги асосланиб, яхлит педагогик модели «ташкилий», «баҳолаш-рефлексив тизим» ишлаб чиқилганлиги доир таклифлардан “Ҳамкорлик-келажакка йўл” дастури асосида Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 03-03/1-981-сон маълумотномаси) махсус ўқув-семинарлар ташкил қилинган. Натижада мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги, таълимий-тарбиявий таъсирнинг бирлиги, изчиллиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш бўйича  тизимларнинг ҳамкорлик фаолиятига тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган ва самарали натижаларига эришилган; 
оила, маҳалла, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида бола таълим-тарбиясини узвийлигини таъминлашнинг ягона таълим майдонини яратиш мақсадида педагогик аксиологик муносабатларни «умумий мақсадлар», «ихтиёрийлик», «узоқ муддатли муносабатлар», «ишонч» шакллантириш орқали тизимни горизонтал ва вертикал интеграциялар асосида такомиллаштириш аниқланганлигига оид таклифлардан: “Маҳалла, оила ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлик тизими ишларини такомиллаштириш” номли монографиянинг жорий этилиши тизимларнинг ўз фаолиятига нисбатан рефлексив ёндошув кўникмаларини шаклланишига, интерфаол таълим-тарбия муҳитини яратишга хизмат қилувчи замонавий компетенцияларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 03-03/1-981-сон  маълумотномаси). Натижада таълим ва тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада умумий компетенцияларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим ташкилоти, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтариш каби самарали кўрсатгичларга эришилган;
боланинг таълим-тарбиясида узвийликни таъминлашнинг дидактик имкониятлари креатив, методик, инновацион, мотивацион, ижтимоий, технологик, экстремал, рефлексив тизимларни шакллантириш ва педагогик ҳамкорлик «ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш», «ижобий мулоқот малакаларини қўллаш», «ижтимоий билим, кўникма, малакага эгалик» хусусиятларини ривожлантиришга устуворлик бериш орқали ҳамкорлик тизимини шакллантириш мумкинлиги асосланганлиги оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 25 апрелдаги 03-03/1-981-сон маълумотномаси). Натижада педагогик ўзаро таъсирни педагогик жараён иштирокчиларининг бола шахсини муваффақиятга эришишига интилиш мотивининг шаклланганганлиги ва  “ижтимоий ҳамкорлик қилиш” шахснинг устувор хусусияти эканлигига кўникмалар ҳосил қилишга эришилган. Ҳамкорлик орқали болаларни шахс сифатида ривожлантириш индикаторлари ва компетенцияларини амалиётга жорий этиш, уларни амалиётда қўллай олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish