Абдураҳманов Соҳибжан Турдиалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурғоқчил ҳудудлар деҳқончилигида сувни тежаш имкониятларини баҳолаш», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/G11.
Илмий раҳбар: Камолов Баходир Асомович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Аъло Қаюмходжаевич, география фанлари доктори; Холматжанов Бахтияр Махаматжанович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурғоқчиликда сувни тежаш ва ҳудуднинг агрометеорологик кўрсаткичларига асосланган ҳолда қишлоқ ҳўжалигида ҳаводаги намдан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурғоқчил ҳудудларда мульчлаш натижасида тупроқнинг конденсация ҳисобига нам тўплаши тажрибалар асосида аниқланган;
буғланувчанлик ўртача йиллик ёғин миқдоридан юқори бўлган қурғоқчил шароитларда мульчлаш асосида экинлардан суғормасдан ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган;
сув ресурслари ўта чекланган ҳудудларда сабзавотлардан суғоришсиз ҳосил олиш усули асосланган;
тупроқда вегетация бошланишига тўпланган нам миқдори куз-қиш давридаги ёғин миқдоридан кўплиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурғоқчиликда сувни тежаш ва ҳаводаги намдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
қурғоқчил ва сув тақчил бўлган ҳудудларда экинлардан суғоришсиз ҳосил олиш Наманган вилояти Чортоқ ва Косонсой туманларида сув танқис бўлган фермер хўжаликларида фойдаланишга жорий этилган (Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг 2016 йил 29 декабрдаги 01/04-768-сон маълумотномаси). Натижада суғормасдан экин етиштиришдан сув муаммоси мавжуд бўлган фермер хўжаликларида фойдаланиш катта иқтисодий самара олиш имконини берган;
агрометеорологик шароитларга асосланган ҳолда йиллик ёғин миқдори кам ва буғланиш юқори бўлган шароитларда ердаги намни ушлаб қолиш учун мульчлашдан Чортоқ туманидаги фермер хўжаликларда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2017 йил 7 декабрдаги 04/14-51 сон маълумотномаси). Мазкур илмий-амалий натижалар суғорилмайдиган ерлардан самарали фойдаланишга ва экинлардан ҳосил олишга хизмат қилган;
тупроғи унумдор, аммо сув таъминоти яхши бўлмаган ҳудудларда суғоришсиз сабзавотлардан ҳосил олиш тажриба натижаларидан Наманган вилоятининг Чортоқ тумани фермер хўжаликларида фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 февралдаги 04/32-243-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар 2011–2016 йилларда фермер хўжаликларига суғоришга сарфланадиган сувни тежашга имкон берган;
тупроқда нам тўпланиши бўйича олинган натижалардан Наманган вилояти фермер хўжаликларида суғормасдан экинларни етиштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг 2016 йил 23 декабридаги 12/757-сон маълумотномаси). Қурғоқчил ҳудудларда ушбу усулдан фойдаланиш тупроқ шўрланишининг олдини олишга имкон берган.