Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуломова Комила Махаматжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped2350.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог  кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог  кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01. 
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тураев Сирожиддин Журақобилович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълимда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этиш ҳамда ахборотни мустақил эгаллашнинг ўқув-методик таъминоти тизимли, вазифали, фаолиятли, касбий-танқидий, инновацион, шахсга йўналтирилган ёндашувларни мазмунга киритиш орқали такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини шакллантириш асосида мустақил фаолиятга тайёрлаш кўникмаларини аниқлаш механизмига асосланган модел педагогик-технологик, диагностика қилиш блоклари ҳамда мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, ижодий компонентларни ўзаро узвийлигини комбинациялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларини мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш методикаси Mindmeister, POPS, PMI, Pyramide, Project дастурлаш тилида (Javascript) медиаишланмалар, слайдлар галереясини  ишлаб чиқиш ҳамда билиш, тушуниш, қўллаш, синтез, баҳолаш (Блум таксономияси)ни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
педагогика коллежларида ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ҳамда мустақил фаолиятга тайёрлаш компетенцияларининг ривожланганлик даражалари ижодий, продуктив, репродуктив кўрсаткичлар асосида ахборотларни тақдим этиш даражаси, манбанинг мазмуни ва тузилиши, кўриниши ва дизайни каби баҳолаш тартибини киритиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим ўқувчиларининг медиасаводхонлигини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятга тайёрлаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълимда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этиш ҳамда ахбротни мустақил эгаллашнинг ўқув-методик таъминоти тизимли, вазифали, фаолиятли, касбий-танқидий, инновацион, шахсга йўналтирилган ёндашувлар тизимли, фаолиятли, касбий-танқидий, индивидуал, шахсга йўналтирилган ёндашувлардан комплекс фойдаланиш асосида профессионал таълимда мустақил фаолиятини ташкил этишга ҳамда ўқувчи-ёшларда медиасаводхонлигини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни аниқлашга доир методик тавсиялардан “Ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз-ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона маълумотлар базасини (онлайн-веб портал) яратиш” (2021-2023 йй.) инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 89-05-77-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчи-ёшларда медиасаводхонликни ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этишга хизмат қилган;
медиасаводхонликни мотивацион, шахсий, ахборотли, фаолиятли йўналишларини ривожлантириш орқали мустақил фаолиятини ташкил этиш методикаси, педагогик шарт-шароитлари мажмуаси ҳамда ORID, DIGA, (Mindmeister, POPS, PMI, Pyramide, Project) дастурлаш тилида (JavaScript) медиаишланмалардан педагогика колллежларида “Касбий фаолиятда ахборот технологиялари” фани ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 233/2-036 рақамли гувоҳномаси). Мазкур ўқитиш материаллари “Касбий фаолиятда ахборот  технологиялари” фанини ўқитишда ўқувчиларнинг медисаводхонлигини ривожланишига хизмат қилган; 
ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ҳамда мустақил ўқув-билиш фаолиятига тайёргарлик даражаларини аниқлашга қаратилган интелектуал топшириқлар тўплами, мустақил топшириқлар, лойиҳа топшириқлари, визуал тақдимотлардан “Медиасаводхонлик орқали ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини такомиллаштириш методикаси” рақамли дидактик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 89-05-77-сон маълумотномаси). Натижада рақамли дидактик таъминот ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини оширишга, таълим сифати ва самарадорлигини ривожлантиришга ҳамда педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish