Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Севара Асатулла қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Итларда найсимон суяк синишларининг этиопатогенези, даволаш ва битиш жараёнларини фаоллаштириш”, 16.00.01 – Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/V56.
Илмий раҳбар: Нарзиев Бахтиёр Далиевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Эшбуриев Собир Бахтиёрович, ветеринария фанлари доктори, доцент; Ғаффаров Усмон Бобоназарович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат итларида найсимон суяклар синишларининг эртачи ташхис ва даволаш усулларини такомиллаштириш орқали суяк қадоғи ҳосил бўлишини фаоллаштириш ва битиш жараёнларини тезлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари кинология питомникларидаги хизмат итларида ва аҳоли қарамоғидаги итлар орасида найсимон суяк синишларининг тарқалиш даражаси аниқланган; 
лаборатория ҳайвонларида (қуёнларда) найсимон суяклар синишини даволашда остеосинтез усули ва остеорепаратив препаратларнинг фаоллаштирувчи таъсири илмий асосланган;
итлардаги сон ва елка суяклари синишларида интрамедулляр, болдир ва билак суяклари синишларида эса пластинали остеосинтез усулларини қўллаб даволашда суяк бўлаклари репозициясини ва фиксациясини таъминлаш орқали юқори самара бериши аниқланган; 
хизмат ва уй итларида найсимон суяклар синишларининг этиопатогенези аниқланган;
итларда найсимон суяклар синишини даволашда остеосинтез усули ва фаоллаштирувчи остеорепаратив препаратларнинг муайян доза ва тартибда ишлатишга асосланган даволаш усули такомиллаштирилган;
итларда суяк синишларида суяк қадоғининг шаклланиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида, касал итларга мумиё препарати 0,2 г ва остеогенон препарати 0,85 г 15 кун давомида 2 марта оғиз орқали бериш ва синиш турига мувофиқ остеосинтез усулларини биргаликда қўллаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Итларда найсимон суяк синишларининг этиопатогенези, даволаш ва битиш жараёнларини фаоллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
«Итларда суяк синишларини остеосинтез усулида даволаш бўйича тавсиялар» ва «Итларда суяк синишларини даволашда суяк қадоғи ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштириш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва Самарқанд ва Жиззах (Равот, 9784-ҳарбий қисм) вилоятлари кинология питомникларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 02/23-248-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар хизмат итчилигида қўлланилиши натижасида итларда шикастлардан юзага келадиган турли даражадаги найсимон суяклар синишларини самарали даволашга эришилган;
итлардаги сон ва елка суяклари синишларида интрамедулляр остеосинтез, болдир ва билак суяклари синишларида эса пластинали остеосинтез усуллари Самарқанд ва Жиззах (Равот, 9784-ҳарбий қисм) вилоятлари кинология питомникларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 02/23-248-сон маълумотномаси). Бу усулларни қўллаш натижасида суяк бўлаклари репозицияси ва фиксацияси таъминланиб, суяк синишлари битиш муддатини 12-13 кунларга қискартириш имконияти яратилган;
итларда найсимон суяк синишларини интрамедулляр ва пластинали остеосинтез усуллари билан даволашда суяк қадоғи ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштирувчи препаратларни қўллашга асосланган комплекс даволаш усуллари, хусусан, мумиё (0,2 г) ва остеогенон (0,85 г) препаратларини 15 кун давомида 2 марта оғиз орқали бериш, Самарқанд ва Жиззах (Равот, 9784-ҳарбий қисм) вилоятлари кинология питомникларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 02/23-248-сон маълумотномаси). Натижада, итларда найсимон суяклар синишида ушбу препаратларнинг суяк қадоғи ҳосил бўлиш жараёнини рағбатлантирувчи юқори самарадорлиги аниқланган ва харажатларнинг бир сўмига иқтисодий самарадорлик 5,71 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish