Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Беҳзод Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эртанги ва такрорий экинда қизил бошли карам навларини танлаш, мақбул экиш муддатларини аниқлаш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.РhD/Qx567.
Илмий раҳбар: Адилов Махсуд Мирвоситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Айтбаев Темиржан Еркасымович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қизил бошли карамнинг озуқавийлик хусусиятларини оқ бошли карамга нисбатан қиёсий баҳолаш, эртанги ва такрорий экин шароитига мос юқори ҳосилдор нав ва дурагайларини танлаш, эртанги ва такрорий экин шароити учун мақбул экиш муддатлари ва кўчат ёшини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда қизил бошли карамнинг 24 коллекцион нав-намуналари эртапишарлик, поясининг ҳажми, карам бошларининг ўраш даражаси ва карам бошларининг ўртача оғирлиги, ҳосилдорлиги бўйича баҳоланган;
Ўзбекистон шароитида қизил бошли карам таркиби бўйича оқ бошли карамга нисбатан қуруқ модда (1,5-3,3%) ва қанд миқдорининг (1,1-3,4%) юқорилиги, витамин С (5,3-17,8 мг/%) ва нитрат миқдори бўйича эса бир бирига яқин экани исботланган;
оқ бошли карамда қизил бошли турдошига нисбатан баргланиш даражаси, барг сатхи ва карам бошларининг ўртача оғирлиги (28-30%) ҳамда майдон юзасидан олинадиган ҳосилининг (35-38%) юқори эканлиги исботланган;
тадқиқот учун танланган қизил бошли карам нав намуналари орасида икки экиш мавсуми учун мос (Ranchero F1) ёки фақат такрорий экин шароитида етиштиришга яроқли (Номсиз Хитой нави) нав намуналар мавжудлиги аниқланган;
Ўзбекистон иқлим шароитида илк маротиба учта кўчат ёшида эрта баҳорги (учта) ва такрорий экиндаги (тўртта) экиш муддатлари қиёсий таққосланган;
эрта баҳорги экиш мавсуми учун энг мақбул экиш муддати (60-70 кунлик кўчат билан март ойининг ўртаси) танланган;
такрорий экин шароити учун энг мақбул (40-50 кунли кўчат билан июл ойининг биринчи ярми) ва юқори ҳосил берадиган ҳамда охирги қониқарли ҳосил берадиган экиш муддатлари (30 кунлик кўчат билан 15 июл, 40 кунли кўчат–25 июл ва 50 кунли кўчат- 5 август) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эртанги ва такрорий экинда мақбул нав-намуналарини танлаш, экиш муддатлари, кўчат ёшини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
«Рекомендации по технологии выращивания краснокочанной капусты при весеннем сроке посадки», «Рекомендации по технологии выращивания краснокочанной капусты при повторной культуре» мавзусидаги тавсияномалар тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1 июнь 2022 йилдаги № 02/33-04/3560 сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан эрта баҳорги муддатда қизил бошли карам етиштиришда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
эрта баҳорги муддатда энг юқори товарбоп ҳосилдорликка эга бўлган Ranchero F1 ва энг эрта (10-11 кун) ҳосил етиштириш имкониятини берадиган Omero F1 дурагайи бўйича тадқиқот натижалари “Sayyora Agro Nur”, “Baytqo’rg’on Nodirabegim” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1 июнь 2022 йил № 02/33-04/3560 сонли маълумотномаси). Натижада гектаридан 42,6 т ҳосил етиштирилган ва иқтисодий самарадорлик 24035,5 минг сўмни, рентабеллик даражаси 43,2-49,1 фоизни ташкил этган.
такрорий экинда эса юқори товарбоп ҳосилдорликка эга Ranchero F1 ва номсиз Хитой навлари “Do’rmon Madina va Feruza”, “Baytqo’rg’on Nodirabegim” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1 июнь 2022 йил № 02/33-04/3560 сонли маълумотномаси). Натижада гектаридан 34,3 т ва 30,74 т ҳосил етиштирилган ҳамда иқтисодий самарадорлик 15134,2 минг сўмни, рентабеллик даражаси 38,4-41,8 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish