Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Климентина Фузаиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон  радиоси  демократлашув шароитида:  тенденциялар,  муаммолар, истиқболлар”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Fil389.
Илмий маслаҳатчи: Қосимов Нарзулла Жўраевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Норматов Карим Норматович, тарих фанлари доктори, профессор;  Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Мухамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон радиосининг демократлашув шароитида энг муҳим тенденция ва муаммоларини очиб бериш, унинг истиқболи ва келажакдаги фаолиятини оптималлаштириш йўлларини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий радиотузилмаларнинг энг кўп қўлланиладиган форматларини аниқлаш ҳамда интерфаол ва интерфаол бўлмаган муаллифлик дастурлари типологиясини ишлаб чиқиш орқали радиожурналистика назариясига замонавий радиоэшиттиришнинг овозли манзарасини ташкил этувчи «жингл», «опнер», «лайнер», «реклама гамачоклари» каби тушунчалар киритилган;
сомеъларнинг характери, истакларини, радиоканаллар ва радиодастурлар рейтингини, уларнинг тингловчиларга таъсирини ўрганиш заруратини асослаш орқали станцияларнинг локализацияси ва аудиториянинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи, ахборий эҳтиёжларига кўра сегментацияси аниқланган; 
республика давлат радиосининг ислоҳ этилиши, унинг ривожи учун қулай ҳуқуқий муҳитнинг шакллантирилганлиги, нодавлат радиоэшиттириш сектори тадрижий тараққиётининг турли аудитория сегментлари билан экспериментлашуви (1997-2000 йй.), форматлар локаллашуви (2000-2009 йй), ижтимоийлашув ва янги медиалар билан конвергентлашуви (2010 йилдан ҳозирга қадар) каби уч босқичда амалга оширилгани далилланган;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида миллий радио фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган дастурий сиёсат, эфирни структуралаш, миллий ўзига хосликни тарғиб этиш, контентни бойитиш, тингловчилар билан ишлаш, журналистик маҳоратни ошириш зарурати асосланган;
Ўзбекистон радиосининг жамият демократлашувидаги ислоҳотлар индикатори сифатидаги ролини очиб бериш орқали унинг 1991-2021 йиллардаги ташкилий, мазмуний, шакл ҳосил қилувчи фаолиятлари ҳамда глобаллашув, тижорийлашув, медиаконвергенция контекстида ривожланиш тенденциялари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Демократлашув шароитида Ўзбекистон радиосининг тараққиёт тенденциялари ва муаммоларини аниқлашда олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
миллий радиотузилмаларнинг энг кўп қўлланиладиган форматларини аниқлаш ҳамда интерфаол ва интерфаол бўлмаган муаллифлик дастурлари типологиясини ишлаб чиқиш орқали радиожурналистика назариясига замонавий радиоэшиттиришнинг овозли манзарасини ташкил этувчи «жингл», «опнер», «лайнер», «реклама гамачоклари» каби тушунчалар киритилганлигига оид мулоҳаза ва хулосалар 2021 йил 15 июнда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида ўтказилган «Замонавий массмедианинг долзарб муаммолари» конференциясида тақдим этилган ҳамда миллий радиожурналистика жанр структураси ўзгариши жараёнлари тўғрисидаги тадқиқот хулосалари асосида 2021 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 28 январдаги 01-18/27-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 10 январдаги 1-4-09/13-сон маълумотномаси). Натижада иштирокчилар (талабалар, докторантлар, профессионал журналистлар) республика ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган ислоҳотларга бағишланган дастурларни тайёрлаш, замонавий радиожурналистикада жанрлар модификацияси, рақамлаштириш жараёнлари ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида миллий радио фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган дастурий сиёсат, эфирни структуралаш, миллий ўзига хосликни тарғиб этиш, контентни бойитиш, тингловчилар билан ишлаш, журналистик маҳоратни ошириш зарурати асосланган таклифлар O'zbekiston каналида «Бедорлик», «Адабий жараён», «Миллат ва маънавият» дастурларининг мазмун сифатини, сценарийлар ёзиш маҳоратини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 28 январдаги 01-18/27-сон маълумотномаси, O'zbekiston радиоканалининг 2022 йил 11 январдаги 01-06-66-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоканал ходимлари бадиий-публицистик йўналишдаги эшиттиришларни тайёрлаш, мантлар билан ишлаш кўникмалари ривожлантирилган; 
сомеъларнинг характери, истакларини, радиоканаллар ва радиодастурлар рейтингини, уларнинг тингловчиларга таъсирини ўрганиш заруратини асослаш орқали станцияларнинг локализацияси ва аудиториянинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи, ахборий эҳтиёжларига кўра сегментацияси аниқланганлигига оид хулосалар ва тавсиялар Қорақалпоғистоннинг «Нукус FM» радиостанциясининг фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 28 январдаги 01-18/27-сон маълумотномаси, «Нукус FM» радиосининг 2022 йил 10 январдаги 01/02-05-сон маълумотномаси). Натижада радиостанциянинг аудитория билан мулоқот қилиш усуллари ўзгарди, қайта алоқанинг янги кўринишлари, хусусан, «FM-саломлар» рукнида татбиқ этилган; 
республика давлат радиосининг ислоҳ этилиши, унинг ривожи учун қулай ҳуқуқий муҳитнинг шакллантирилганлиги, нодавлат радиоэшиттириш сектори тадрижий тараққиётининг турли аудитория сегментлари билан экспериментлашуви (1997-2000 йй.), форматлар локаллашуви (2000-2009 йй), ижтимоийлашув ва янги медиалар билан конвергентлашуви (2010 йилдан ҳозирга қадар) каби уч босқичда амалга оширилгани далилланганлигига оид хулосалардан ТРК «Oriat»нинг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 28 январдаги 01-18/27-сон маълумотномаси, ТРК «Оriat» нинг 2022 йил 13 январдаги 13-01/22-сон маълумотномаси). Натижада «Oriat Dono» радиостанциясида «Ориатнома», «Қадриятнома», «Рамазон фонуси», «Донолар сўйлайди» ва бошқ. яратилиб, радиостанциянинг ўзбек халқининг маданий қадриятларини тарғиб этиш борасидаги эшиттириши асоси бўлган, радиостанция контентининг ижтимоий аҳамиятли мавзулар билан бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish