Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсутдинова Нигина Каримовнанинг 
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суфизм контекстида Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal458.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Мадаева Шахноза Амануллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипова Ойгул Турсуновна,  фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суфизм контекстида Абу Али ибн Сино фалсафий қарашларининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ҳамда ёшлар ахлоқий қиёфасини такомиллаштиришдаги ўрнини асослаб беришдан ибopaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ибн Сино тасаввуфий таълимотида инсоннинг ақлий ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга ижобий таъсир кўрсатувчи ўзига хос интеллектуал моҳият касб этувчи ҳақиқатни билиш ва саодатга эришиш тўғрисидаги гносеологик назария ҳамда фаол онг, фикрлаш, ва сезгилар дунёси билан узлуксиз алоқадорликка оид метафизик методология яратилганлиги фалсафий нуқтаи-назардан асосланган; 
Ибн Сино иррационал қарашларида сўфизмнинг комил инсон ва унинг камолоти, маънавий етуклик, эзгулик, яхшилик, башарият равнақи ғояларининг гуманистик моҳияти ва ёшлар ахлоқий қиёфасини такомиллаштиришда соғлиқ ва фаровонлик, фуқаролар фаоллиги, гендер тенглиги, эҳтиёж ва имкониятлар каби ёшлар ривожланиши, фаровонлиги ва тараққиёти индекси кўрсаткичларининг онтологик моҳияти очиб берилган;
Ибн Сино тасаввуфий қарашларининг сўфизм тарихи тизимида ҳақиқатни англаш ва қадрлаш, комил инсонни шакллантиришда ақл ва фаросат орқали мукаммалликка эришишга оид ғояларининг тутган ўрни ва потенциал имкониятларининг шахсдаги муҳаббат, уйғунлик ва гўзалликнинг дeтepминиcтик тaъcиpи ҳамда ҳис, ваҳм, ақл тушунчаларининг ижтимоий муҳит ва инсон маънавий борлиғига таъсир ўтказишининг гносеологик эволюцияси исботланган;
сўфизм контекстида Ибн Синонинг “Соломон ва Ибсол”, “Ҳай ибн Яқзон”, “Танбеҳот ва ишорот”, “Муҳаббат рисоласи”, “Қуш ҳақидаги рисола” асарларидаги тасаввуфий қарашларининг яхлит структуравий шаклда намоён бўлганлиги ҳамда фалсафий қарашлари билан диалектик боғлиқлиги ва бирлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суфизм контекстида Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашлари тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ибн Сино тасаввуфий таълимотида инсоннинг ақлий ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга ижобий таъсир кўрсатувчи ўзига хос интеллектуал моҳият касб этувчи ҳақиқатни билиш ва саодатга эришиш тўғрисидаги гносеологик назария ҳамда фаол онг, фикрлаш, ва сезгилар дунёси билан узлуксиз алоқадорликка оид метафизик методология яратилганлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 12 августдаги 01/10-11-4638-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий соҳани рнвожлантирнш билан боғлиқ маънавий ислоҳотларнинг назарий ва фундаментал асосларини тадқиқ этишда, амалга оширилаётган ислоҳотлар жзраёнини таҳдил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологиясини очиб беришда Ибн Сино фалсафий, тасаввуфий ва илмий қарашлари методологик ва амалий аҳамият касб этган ва Марказий Осиё ренессанс даври маънавий, илмий меъросининг эволюцион аҳамиятини очиб беришда муҳим назарий манба сифатида хизмат қилган;
Ибн Сино иррационал қарашларида сўфизмнинг комил инсон ва унинг камолоти, маънавий етуклик, эзгулик, яхшилик, башарият равнақи ғояларининг гуманистик моҳияти ва ёшлар ахлоқий қиёфасини такомиллаштиришда соғлиқ ва фаровонлик, фуқаролар фаоллиги, гендер тенглиги, эҳтиёж ва имкониятлар каби ёшлар ривожланиши, фаровонлиги ва тараққиёти индекси кўрсаткичларининг онтологик моҳиятига доир янгиликлар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг амалий лойиҳалари, рисолалар тайёрлаш, маънавий тадбирларнинг мазмуни ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори “Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш” бандидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 17 февралдаги 02/79-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда Ибн Сино ахлоқий-фалсафий меросидаги тасаввуфий қарашларнинг гуманистик моҳияти, шунингдек, унинг ҳозирги кундаги ёшлар тарбиясидаги заруриятини илмий асослашга ҳамда миллий таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотлар жараёнида муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этиши асослашга хизмат қилган;
Ибн Сино тасаввуфий қарашларининг сўфизм тарихи тизимида ҳақиқатни англаш ва қадрлаш, комил инсонни шакллантиришда ақл ва фаросат орқали мукаммалликка эришишга оид ғояларининг тутган ўрни ва потенциал имкониятларининг шахсдаги муҳаббат, уйғунлик ва гўзалликнинг дeтepминиcтик тaъcиpи ҳамда ҳис, ваҳм, ақл тушунчаларининг ижтимоий муҳит ва инсон маънавий борлиғига таъсир ўтказишининг гносеологик эволюциясига доир назарий хулосалар ва амалий таклифлардан “O’zbekiston” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2021 йил январ-феврал ойларида эфирга узатилган “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 23 мартдаги O‘z/R-1-30-21-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг миллий тафаккурини кенгайтириш жараёнида гуманистик ғояларнинг моҳиятини чуқур англашга ўргатиш, бугунги кунда юзага келаётган ижтимоий муаммоларни танқидий изоҳлаш ва уларнинг ечимини амалиётга тадбиқ этиш билан боғлиқ соҳаларда олиб борилаётгаи фаолиятнинг самарадорлигини ошишига, тайёрланган дастурларнинг сифати ва мазмунини бойитишга хизмат қилган;
сўфизм контекстида Ибн Синонинг “Соломон ва Ибсол”, “Ҳай ибн Яқзон”, “Танбеҳот ва ишорот”, “Муҳаббат рисоласи”, “Қуш ҳақидаги рисола” асарларидаги тасаввуфий қарашларининг яхлит структуравий шаклда намоён бўлганлиги ҳамда фалсафий қарашлари билан диалектик боғлиқлиги ва бирлигига оид илмий-назарий таҳлиллар, фалсафий хулосалар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси дастурининг IV. “Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари”, VI. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар” бандларидаги фазифалар ижросини таъминлашда, амалий лойиҳаларни ташкиллаштириш ва амалга оширишда, шунингдек, партия дастурини такомиллаштириш ва замон талабига мослаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 04/02-95-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқининг маънавий қиёфасини такомиллаштириш, ёшларга юксак ахлоқий хусусиятларга эга бўлган ҳар бир шахсга хос бўлган бурч, тўғрилик, ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат ҳиссини сингдириш, ташқи таҳдидлар ва “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга, партия томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларини такомиллаштириш ва замон талабига мослаштиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish