Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохов Акмал Қамариддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро маърифатпарварлари ғояларида ёшлар толерантлигинини шакллантириш муаммоларининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal436
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдивоҳидов Сунатилло Абдинабиевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро маърифатпарварлари қарашларидаги толерантлик ва бағрикенглик ғояларининг комил инсонни тарбиялашдаги конструктив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Аҳмад Дониш ва Абдурауф Фитрат асарлардаги ватанпарварлик, инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, озодлик, мақсад сари интилиш, инсонларга меҳр-шафқатли бўлиш, ўз манфаатидан халқ манфаатини юқори қўйиш каби ғояларнинг халқаро ҳамжамиятнинг “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” билан муштараклиги аниқлаштирилган ҳамда ҳозирги даврда ёшларда ватанпарварлик, толерантлик маданиятини юксалтириши аргументлар воситасида далилланган;  
Бухоро маърифатпарварларининг маданий янгиланиш, маърифий юксалиш, таълимни ислоҳ этиш, илм ва ҳунар эгаллашга оид ижтимоий-ахлоқий ғояларининг ҳозирги давр ёшлар маънавий камолотининг ҳалоллик, пок виждонлилик, сабр-тоқатлилик, меҳнатсеварлик, халқпарварлик каби мезонларини шакллантиришдаги таъсири очиб берилган;
Аҳмад Донишнинг “Наводир-ул-вақое” асаридаги миллий уйғониш, адолатли бошқарув, бағрикенглик, тенгҳуқуқлиликни таъминлашга ундовчи ғояларнинг замонавий демократик ва бағрикенг жамият юксалишининг ҳал қилувчи омили эканлиги сабабли эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва демократик қадриятлар устуворлигини таъминлашда ёшлар толерантлигини шакллантириш учун позитив аҳамиятга эга эканлиги фалсафий асосланган;
Фитратнинг “Раҳбари нажот” асаридаги маърифий, тарбиявий, толерантлик, муроса маданияти, инсон маънавиятига оид ғоялари ҳамда маърифатпарварлик, жадидчилик фаолиятлари бағрикенгликка асосланган миллий характерни шаклланишида конструктив асос бўлганлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро маърифатпарварлари ғояларида ёшлар толерантлигини шакллантиришнинг фалсафий таҳлили жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Аҳмад Дониш ва Абдурауф Фитрат асарлардаги ватанпарварлик, инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, озодлик, мақсад сари интилиш, инсонларга меҳр-шафқатли бўлиш, ўз манфаатидан халқ манфаатини юқори қўйиш каби ғояларнинг халқаро ҳамжамиятнинг “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” билан муштараклиги аниқлаштирилган ҳамда ҳозирги даврда ёшларда ватанпарварлик, толерантлик маданиятини юксалтиришига оид илмий-назарий хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг “Миллий қадриятлар – ёшлар ардоғида” (2019 й) мавзусидаги давлат гранти лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2022 йил 10 августдаги МЛ01/01-29-сон маълумотномаси). Натижада, маърифатпарвар-жадидларнинг ёшларда толерантликни шакллантириш муаммоси билан боғланган фалсафий меросини ўрганиш бўйича ижтимоий- маънавий ислоҳотлар нуқтаи назаридан тавсия ва тақдимотлар ишлаб чиқишга, “комил инсон” тарбиясидаги маънавий-руҳоний, диний-ирфоний ва биологик-жисмоний жиҳатларини аниқлашга, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, ёшлар маънавий салоҳиятини янада такомиллаштириш каби профилактик тадбирларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
Бухоро маърифатпарварларининг маданий янгиланиш, маърифий юксалиш, таълимни ислоҳ этиш, илм ва ҳунар эгаллашга оид ижтимоий-ахлоқий ғояларининг ҳозирги давр ёшлар маънавий камолотининг ҳалоллик, пок виждонлилик, сабр-тоқатлилик, меҳнатсеварлик, халқпарварлик каби мезонларини шакллантиришдаги таъсирига доир илмий янгилик ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини ошириш ва ушбу йўналишни янада ривожлантиришнинг янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининингу II йўналиши “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятни кенг тарғиб қилиш” 12-банди “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари инсонпарварлик, ватанга содиқлик туйғуларини кучайтириш, ёшларни интелектуал қобилиятларини қўллаб-қуватлаш, улар ўртасида турли салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” лойиҳаси, “Коррупция келажакка таҳдид” иншолар танлови, “Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” расмлар танлови, “Она Ватанимнинг буюк фарзандлари”, “Ўзбекистонлик эканимдан фахрланаман”, “Ватанга хизмат қилиш – буюк мақсадим” мақолалар танловини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 17 февралдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, миллий тарбияда маърифатпарвар мутафаккирларининг қарашларини кенг жамоатчилик орасида тарғиботини олиб бориш ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
Аҳмад Донишнинг “Наводир-ул-вақое” асаридаги миллий уйғониш, адолатли бошқарув, бағрикенглик, тенгҳуқуқлиликни таъминлашга ундовчи ғояларнинг замонавий демократик ва бағрикенг жамият юксалишининг ҳал қилувчи омили эканлиги сабабли эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва демократик қадриятлар устуворлигини таъминлашда ёшлар толерантлигини шакллантириш учун позитив аҳамиятга эга эканлигига оид илмий-назарий хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастуридаги “Ёшлар – келажак бунёдкори” лойихаси доирасида амалга оширилган “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий республика фестиваллари, акцияларни, мастер-класслар ва ижодий учрашувларнинг сценарийларини тайёрлашда ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2022 йил 17 январдаги 04-13/50-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун имконият яратиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик ҳамда бағрикенглик руҳида тарбиялаш, турли мафкуравий таҳдидлардан асрашга доир билим ва кўникмаларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Фитратнинг “Раҳбари нажот” асаридаги маърифий, тарбиявий, толерантлик, муроса маданияти, инсон маънавиятига оид ғоялари ҳамда маърифатпарварлик, жадидчилик фаолиятлари бағрикенгликка асосланган миллий характерни шаклланишида конструктив асос бўлганлигига оид назарий умумлашма ва таклифлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 8 февралдаги 1/34-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро маърифатпарварлари ғояларида ёшларда ватанпарварлик, толерантлик маданиятини шакллантириш ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтириш бўйича телетомошабинларнинг билим ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish