Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fal618.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исмоилов Собиржон Турабекович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хожагон-Нақшбандия таълимотидаги бағрикенглик ғояларининг барқарор тараққиётни таъминлашдаги ҳамда ёш авлод тарбиясидаги ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хожагон-нақшбандия таълимотида илгари сурилган бағрикенгликка доир “бардошлилик”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “бир-бирига ҳурмат”, “муросаи мадора” тушунчаларини мустаҳкамлаш орқали инсонпарварлик, собитқадамлик, ижтимоий фаоллик сингари гуманистик ғояларни ёш авлод онгида шакллантириш ва кучайтиришга қаратилганлиги мантиқий асослаб берилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асари Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон фалсафаси генезиси хусусидаги илмий меросида (Нақшбандия сулукининг асослари) бунёдкорлик, маърифатпарварлик, халқ манфаати, инсонлар ўртасидаги бағрикенглик тамойилларини улғайиб келаётган келажак авлодга сингдиришда муҳим манба эканлиги “бағрикенглик” ва “комил инсон” тушунчаларининг дастлабки лойиҳавий асоси эканлиги исботланган;
Хожагон-Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг адолат, эзгулик, тўғрилик, бағрикенглик, “балогардонлик”, “шамдек бўлишлик”, “мутлақ эзгулик” ва “комиллик” каби ғоялари (шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат) орқали жамият маънавий ҳаётида диний ва дунёвий бағрикенгликни мустаҳкамлаш масаласи очиб берилган;
Нақшбандия тариқатидаги бағрикенглик тушунчасининг ўз-ўзини англаш, ўз юкини ўзи кўтариш, ўзгаларни хизматга буюрмаслик, ўзгалар юкини ўзига олиш каби мезонлари асосида унинг қадриятли ва рационал-қадриятли ёндашув каби замонавий концепциялар билан ҳамоҳанг эканлиги аниқлаштирилган ҳамда жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашдаги аҳамияти исботлаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасини фалсафий таҳлил этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Хожагон-нақшбандия таълимотида илгари сурилган бағрикенгликка доир “бардошлилик”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “бир-бирига ҳурмат”, “муросаи мадора” тушунчаларини мустаҳкамлаш орқали инсонпарварлик, собитқадамлик, ижтимоий фаоллик сингари гуманистик ғояларни ёш авлод онгида шакллантириш ва кучайтиришга қаратилган назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 27 сентябрдаги 04/11-5900-сон маълумотномаси). Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодни Хожагон-нақшбандия таълимотида илгари сурилган бағрикенгликка доир ғоялари асосида баркамоллик ва комиллик руҳида тарбиялашда ҳамда юртимиз фаровонлиги, мустақиллигини мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асари Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон фалсафаси генезиси хусусидаги илмий меросида (Нақшбандия сулукининг асослари) бунёдкорлик, маърифатпарварлик, халқ манфаати, инсонлар ўртасидаги бағрикенглик тамойилларини улғайиб келаётган келажак авлодга сингдиришда муҳим манба эканлиги “бағрикенглик” ва “комил инсон” тушунчаларининг дастлабки лойиҳавий асоси эканлигига доир илмий янгилик ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” 8-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш”, 22-банди “Буюк мутафаккирларимизнинг илмий-маърифий ва маданий меросини ўрганиш юзасидан фундаментал илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, уларнинг натижалари асосида илмий-оммабоп китоб ва рисолаларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва кенг оммага етказиш”га қаратилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 30 августдаги 248-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда маънавий янгиланишнинг имконият ва истиқболлари, баркамол инсон тарбиясини ҳамда инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзга миллат вакилларини ҳурмат қилишга қаратилган ислоҳотларни мазмунини халққа етказишга, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилган;
Хожагон-Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг адолат, эзгулик, тўғрилик, бағрикенглик, “балогардонлик”, “шамдек бўлишлик”, “мутлақ эзгулик” ва “комиллик” каби ғоялари (шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат) орқали жамият маънавий ҳаётида диний ва дунёвий бағрикенгликни мустаҳкамлашга оид илмий янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий жамотчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларни касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларида, каталоглар, альбомлар, илмий- амалий материаллар базасини яратишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори “Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш” ва “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдини олиш, шунингдек диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тариқатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият усулларини ўрганиш ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш учун тавсия этиш” бандларидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 26 сентябрдаги 02/475-сон маълумотномаси). Натижада, Хожагон-накшбандия таълимотининг фалсафий-ахлоқий ғоялари оилада фарзанд тарбияси, унинг дунёкарашини шакллантиришда аждодларимиз мероси, уларнинг ҳозирги кун ёшларининг маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ижобий таъсири борасидаги билим даражаси, илмларни ўрганишга бўлган хатти-ҳаракатларни кенг миқёсда ривожлантириш ва ақлий салоҳиятини юксалтириш имконини бериб, янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил этишга хизмат қилган;
Нақшбандия тариқатидаги бағрикенглик тушунчасининг ўз-ўзини англаш, ўз юкини ўзи кўтариш, ўзгаларни хизматга буюрмаслик, ўзгалар юкини ўзига олиш каби мезонлари асосида унинг қадриятли ва рационал-қадриятли ёндашув каби замонавий концепциялар билан ҳамоҳанг эканлиги аниқлаштирилган ҳамда жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашдаги аҳамиятига оид амалий тавсия ва таклифлардан “Бухоро” телерадиокомпаниясининг 2021-2022 йилларда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Замондош” телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда ҳамда тадқиқотчи билан бевосита суҳбат уюштириш жараёнини тасвирга олишда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 30 сентябрдаги 570-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган кўрсатувлар ёшларни баркамол, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришга, телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган, уларнинг илмийлиги ва оммабоплигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish