Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймуродов Зоҳид Шокировичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар турмуш тарзи: замонавий тенденциялар таъсиридаги ўзгаришлар”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal510.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Ғ.72.08. 
Расмий оппонентлар: Ҳусeйнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий тенденциялар таъсирида ўзгараётган ёшлар турмуш тарзини оптималлаштиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
диалектиканинг ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик тамойиллари асосида турмуш тарзининг меҳнат фаолияти, ижтимоий жараёнларда иштирок, маиший турмуш, кундалик одат, бўш вақтдаги фаолият каби параметрлари инсон тараққиёти индексининг янгиланиб бориши сабабли тарихий, экологик вазият каби табиий, иқтисодиёт, сиёсат, ҳуқуқ, урф-одат ва анъаналар каби ижтимоий, биологик ва шахсий омиллар каби антропологик детерминантлар таъсирида ўзгара бориши очиб берилган;
жамият фаровонлиги ва барқарорлиги шахсий иқтисодий маданият ва ижтимоий иқтисодий маданият даражаси орқали белгиланишига кўра Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзини оптималлаштириш йўллари йигит ва қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишни жадаллаштириш, уларнинг молиявий маданиятини юксалтириш, соғлом одат ва кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқлиги исботлаб берилган;
Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзидаги салбий ҳолатлар тинчлик ва хавфсизликка таҳдид, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари каби глобал муаммоларни кучайиб бориши сабабли ўсмирлик даврининг чўзилиши, таълимга иштиёқ деформацияси, субъектив истаклар ва ижтимоий вазият ўртасидаги номутаносиблик, иш топишдаги қийинчиликлар, меҳнат миграцияси, оилавий турмуш ўзгариши билан боғлиқлиги аниқланган;
аргументлардан индуктив хулоса чиқариш асосида Ўзбекистонда либерал иқтисодиёт, прагматик сиёсат, эркин ижтимоий ҳаёт, янги маънавий макон билан боғлиқ тенденциялар барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга ҳамоҳанг равишда бозор иқтисодиёти воқелигига мослашувчан, инновацион технологияларни тез ўзлаштирадиган, тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчан, ўзаро ёрдам амалиётига содиқ, ижтимоий мақомини оширишга мойил, ижтимоий муаммоларга эътиборли, келажакка ишонадиган ёшларни шакллантираётгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар турмуш тарзининг замонавий тенденциялар таъсиридаги ўзгаришларни тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
диалектиканинг ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик тамойиллари асосида турмуш тарзининг меҳнат фаолияти, ижтимоий жараёнларда иштирок, маиший турмуш, кундалик одат, бўш вақтдаги фаолият каби параметрлари инсон тараққиёти индексининг янгиланиб боришии сабабли тарихий, экологик вазият каби табиий, иқтисодиёт, сиёсат, ҳуқуқ, урф-одат ва анъаналар каби ижтимоий, биологик ва шахсий омиллар каби антропологик детерминантлар таъсирида ўзгара боришига оид назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 12 августдаги 01/10-11-4637-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзини оптималлаштириш йўллари, ёшларда соғлом одат ва кўникмаларни шакллантириш, уларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш, соғлом тафаккурни шакллантириш масалаларига эътибор бериш заруратини асослашга хизмат қилган; 
жамият фаровонлиги ва барқарорлиги шахсий иқтисодий маданият ва ижтимоий иқтисодий маданият даражаси орқали белгиланишига кўра Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзини оптималлаштириш йўллари йигит ва қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишни жадаллаштириш, уларнинг молиявий маданиятини юксалтириш, соғлом одат ва кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқлигига оид назарий умумлашма ва амалий тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастури “Ёшлар қаноти” томонидан “Ишбилармон ёшлар”, “Ёш тадбиркорлар” лойиҳаларини амалга оширишда, “Ёш инновациячилар” стипендияси, “Стартап”, “Стартап-инновейшн” лойиҳаларида белгиланган фазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2022 йил 15 апрелдаги 01-27/188-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг “Ёшлар қаноти” иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос услубий манба вазифасини бажарган ҳамда Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзини оптималлаштириш йўллари йигит ва қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишни жадаллаштириш, уларнинг молиявий маданиятини юксалтириш, соғлом одат ва кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон ёшлари турмуш тарзидаги салбий ҳолатлар тинчлик ва хавфсизликка таҳдид, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари каби глобал муаммоларни кучайиб бориши сабабли ўсмирлик даврининг чўзилиши, таълимга иштиёқ деформацияси, субъектив истаклар ва ижтимоий вазият ўртасидаги номутаносиблик, иш топишдаги қийинчиликлар, меҳнат миграцияси, оилавий турмуш ўзгариши билан боғлиқлигига доир назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Републикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудларда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва улар бандлигини таъминлаш чора-тадбирларининг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришда, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 2. “Ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида кенг ёшлар даврасида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 12 апрелдаги 4-13-23-978-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалага ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарори ҳамда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойилини амалга оширишда, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аргументлардан индуктив хулоса чиқариш асосида Ўзбекистонда либерал иқтисодиёт, прагматик сиёсат, эркин ижтимоий ҳаёт, янги маънавий макон билан боғлиқ тенденциялар барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга ҳамоҳанг равишда бозор иқтисодиёти воқелигига мослашувчан, инновацион технологияларни тез ўзлаштирадиган, тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчан, ўзаро ёрдам амалиётига содиқ, ижтимоий мақомини оширишга мойил, ижтимоий муаммоларга эътиборли, келажакка ишонадиган ёшларни шакллантириши билан боғлиқ назарий мулоҳазалар ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, Ўзбекистон Респуликасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш соҳани ривожлантиришни янги боскичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг VI йўналишига оид “Маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишда оммавий ахборот воситалари, интернет. ижтимоий тармоқларидан кенг фойдаланиш, Интернет тизимида миллий ахборот базасини ривожлантириш чора-тадбирлари”да белгиланган аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, айииқса, ёшларимиз ўртасида соглом турмуш тарзини кенг таргиб этиш бўйича мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 31 мартдаги 02/02/486-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар турмуш тарзини оптималлаштириш, ёшлар бўш вақтини мазмунли ўкaзишга ҳамда соғлом одат ва кўникмaларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish