Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиев Мухиддин Низомиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда асосий тиш касалликлари профилактикаси дастурларининг роли ва қўллаш самарадорлиги», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1249.
Илмий раҳбар: Муртазаев Саидмуродхон Саидаълоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Ермуханова Гульжан Тлеумухановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Приволжск тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бошланғич мактаб ёшидаги болаларнинг асосий стоматологик касалликлари профилактикаси дастурини қўллаш ва самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи болалар орасида хаёт сифати ва саломатлиги сўровномаси Oral Health Related Quality of Life индекси орқали синовдан ўтказилганлиги асосланган;
уюшган гурухдаги бошланғич мактаб ёшидаги болаларнинг хаёт сифати мезонлари бўйича стоматологик профилактика ўқув дастурини амалга ошириш доирасида илк маротаба асосий стоматологик касалликларнинг профилактика чора-тадбирлари самарадорлиги асосланган;
бошланич мактаб ёшидаги болаларнинг ва улар ота-оналарининг тиббий санитария ва гигиена кўникмалари таҳлили остида ва болалар оилада оғиз бўшлиғи касалликлари профилактикаси бўйича етарли билим ва кўникмаларни эгалламаслиги исботланган;  
илк бора Тошкент шаҳрида ташкил этилган «Бир умрга ёрқин табассум» дастури орқали бошланғич мактаб ёшидаги болаларда асосий стоматологик касалликларнинг тарқалишини олидини олишга қаратилган тартиби асосида бирламчи бўғин шифокорларига асосланган экспертлик  даволаш ва олдини олиш тартиби  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда асосий тиш касалликлари профилактикаси дастурларининг роли ва қўллаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчилари орасида тиш касалликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларини асослаш ва илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда тиш кариесининг комплекс профилактикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 8н-д/1122-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларни гигиеник тарбиялаш бўйича профилактика дастурини амалга ошириш оғиз бўшлиғининг гигиеник холатини сезиларли даражада яхшилаш орқали оғиз бўшлиғи ҳолатини объектив баҳолаш имконини берган;
бошланғич мактаб ёшидаги болаларнинг стоматологик статуси ва профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида «Стоматологик касалликлар профилактикасида гигиеник тарбия ва услубларини ташкиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1175-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бошланғич синф ўқувчилари орасида гигиеник индексни яхшилаш билан бир вақтда милкларда яллиғланишни олдини олиш, гингивитларни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш имконини берган. 
бошланғич мактаб ёшидаги болаларда асосий стоматологик касалликларни профилактикаси дастурларининг роли ва қўллаш самарадорлиги ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахрининг иккинчи ҳамда учинчи болалар стоматологик поликлиникаларнинг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 8н-з/48-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши стоматологик статусни баҳолаш, оғиз бўшлиғи парвариши бўйича кўникмаларни шакллантириш ва намоён этиш, болаларда тишлар кариеси тарқалишини олдини олиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш, болаларда тишлар кариеси асоратларини олдини олиш ва касалликни даволашга қаратилган ҳаражатларнинг умумий қийматини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish