Абдикамалова Азиза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон гилмояли минераллари ва сода саноати чиқиндиси асосида кўп функционал бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т498.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Сайдакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Нарметова Гулнара Розикуловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гилли ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини олиш учун асос сифатида Қорақалпоғистон бентонитлари ва доломитларидан фойдаланиш, шунингдек, барқарорлаштирувчи ва ингибирловчи қўшимча сифатида сода саноати чиқиндисини қўллаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларидан гилкукунлар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
бурғилаш эритмалари таркибидаги оҳакни сода саноати чиқиндиси билан алмаштириш имкониятлари исботланган;
бурғилаш асбобларининг ёпишиб қолиши билан боғлиқ қийинчиликларни камайтириш имконини берадиган юқори ингибирловчи хоссага эга гилмоясиз бурғилаш эритмаларини лигносульфонат ва каустик сода қўшимчалари билан сода саноати чиқиндиси асосида тайёрлашнинг принципиал имкониятлари аниқланган;
жинслар ва бурғилаш эритмалари фильтратлари орасида бўлиб ўтадиган физик-кимёвий жараёнлар билан уларнинг технологик ва реологик параметрлари ўртасида боғлиқликлар аниқланган;
Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларидан фойдаланиб, чучук, минераллашган, кальцийли, камсиликатли гилли бурғилаш эритмаларининг таркиблари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон доломитли ва кальцитли хомашёлари асосида оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг янги таркиблари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон бентонитлари, доломитлари ва сода саноати чиқиндисини қайта ишлаш усуллари ва улар асосида бурғилаш эритмаларининг янги таркибини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон маҳаллий гиллари асосида бурғилаш эритмалари учун гилкукунлар олиш технологияси «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖ ХК амалиётига жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-10-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ маҳаллий бентонитлари асосида бурғилаш эритмалари учун юқори сифатли модификацияланган гилкукунлар олиш имконини берган;
гилкукунлар ва сода саноати чиқиндилари асосида кўп функционал бурғилаш эритмалари «Устюрт ҚББ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-10-сон маълумотномаси). Натижада юқори ингибирловчи хоссага эга юқори температура ва тузга чидамли самарали гилмояли бурғилаш эритмалари олиш имконияти яратилган;
сода саноати чиқиндиси ва доломити асосида оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари «Устюрт ҚББ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-10-сон маълумотномаси). Натижада юқори ингибирловчи хоссалари билан ажралувчи ва осон букувчи гилмояли минераллардан ташкил топган қудуқ деворлари мустаҳкамлигини таъминловчи гилмоясиз бурғилаш эритмалари олиш имконини берган.