Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Камолиддин Эшкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида парранда органик чиқиндисидан тикланувчи энергия олиш қурилмасининг мақбул параметрларини асослаш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1639.
Илмий раҳбар: Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Умаралиев Нурмамат, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Парранда органик чиқиндиларидан биогаз олиш қурилмасининг параметрларини асослаш ва имкониятларини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парранда органик чиқиндиси асосидаги биомасса намлигининг ўзгариши иссиқлик сиғимига ва иссиқлик ўтказувчанлигига боғлиқ ҳолда биогаз қурилмасининг иш режимлари аниқланган; 
парранда органик чиқиндисини анаэроб қайта ишлаш жараёни жадаллаштириш ва биореактор ҳавосини сийраклаштириш усули асосида азот миқдори юқори бўлган биоўғит олиш имконини берадиган бир таркибли парранда органик чиқинди биомассасидан биогаз олиш усули қурилмаси ишлаб чиқилган;
парранда органик чиқиндиларга анаэроб ишлов бериш қурилмасидаги сийракланиш миқдори, аралаштиришлар давомийлиги ва суткадаги аралаштиришлар сонининг олинаётган биогазга боғлиқ ҳолда мақбул қийматлари ва иш режимлари асосланган;
анаэроб жараёнида сийракланиш режими 0,03 кг/см2, биомассани суткадаги аралаштиришлар сони 4 марта ва давомийлиги 7 минут бўлганида анъанавий усулда ишлатилаётган қурилмаларга нисбатан биогаз миқдори 1,6 бараварга ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Ўзбекистон иқлим шароитида парранда органик чиқиндиларидан қайта тикланувчи энергия олиш қурилмаси параметрларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
органик чикқиндиларни қайта ишлаш усули ва амалга ошириш қурилмаси (IAP 06719) ишлаб чиқилган ва Бухоро вилояти Когон тумани Беклар МФЙ да жойлашган парранда фермасида биогаз қурилмаси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2022 йил 05 майдаги 02-26-2950-сон маълумотномаси). Натижада биогаз чиқиши миқдори анъанавий усулда ишлатилаётган қурилмаларга нисбатан 1,6 бараваргача кўп биогаз олиш имконини берган; 
парранда органик чикқиндиларидан тикланувчи энергия олиш қурилмаси Самарқанд вилояти  Пайарик тумани Уймовут МФЙ да жойлашган “Нахалбаева Мубора” парранда фермасига тадбиқ этилган (OOO “UzBiogaz” Ўзбекистон Республикаси масъуляти чекланган жамиятининг 2022 йил 05 июлдаги 26-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий биореакторларга нисбатан таклиф этилган илмий ишнинг натижаларини жорий этишдан қилинадиган йиллик иқтисодий самарадорлик 10474000 сўмни  ташкил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish