Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Аббосбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нотравматик мия ичи қон қуйилишларининг ёшга доир клиник кечиши ва даволаш тактикаси хусусиятлари», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib992.
Илмий раҳбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Махкамжон Козимович, тиббиёт фанлари доктори; Агзамов Мансур Камолович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади геморрагик инсульт билан касалланган беморларни ёшига хос клиник хусусиятларини баҳолашга асосланган даволаш тактикасини танлаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нотравматик мия ичи қон қуйилишининг бошланғич даврида касалликнинг клиник кечиши кузатилган ва гематомалар хажми 20 млдан ортиқ бўлган холларда уларнинг локализациясига кўра 59 ёшгача бўлган беморларда хушнинг бузилиш даражасининг сустлиги ва кескинлашишга мойиллиги, аксинча 60 ёшдан катта бўлган беморларда хушнинг тез бузилиши хамда унинг кескинлашмаслиги аниқланган;
нотравматик мия ичи қон қуйилишининг даволаш усулларини баллар тизими ва умумий суммаси ёрдамида танлаш хамда натижани прогнозлаш мезонлари аниқланган, бунда мезонлар кўрсаткичлари йиғиндиси паст бўлган даволаш тактикасини танлаш афзаллиги исботланган;
ўрта хажмдаги нотравматик мия ичи қон қуйилишларда 18-44 ёшли беморларда хушнинг хатто комагача бузилиши, 45-59 ёшли беморларда хушнинг сопоргача бузилиши, 60-74 ёшли беморларда хушнинг чуқур карахтликкача бузилиши, шу билан бирга беморлар умумий холати APACHE III бўйича 70 баллгача бўлганда хирургик даволаш усулини танлаш орқали натижаларнинг максимал самарадорлигига эришиш мумкинлиги исботланган;
танланган даволаш тактикасига мутаносиб олти ойлик катамнезда салбий натижа эхтимолини объектив бахолашда cut-оff нуқтаси 60,5 ёш эканлиги аниқланган ва ушбу ёшдан катталарда даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлиши эҳтимоли 0,97-2,25  баробар ошиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нотравматик мия ичи қон қуйилишларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасига асосан:
нотравматик мия ичи қон қуйилишларни даволаш натижаларини прогнозлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Нотравматик мия ичи қон қуйилишларни даволаш натижаларини прогнозлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 8н-д/152-сон маълумотномаси). Олинган натижалар нотравматик мия ичи қон қуйилишларни даволаш натижаларини прогнозлаш ва оптимал даволаш усулини танлаш орқали ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш имконини берган;
нотравматик мия ичи қон қуйилишлари бўлган беморларда ўтказилган тадқивотлар натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон, Бухоро ва Фарғона филиаллари ва Андижон вилояти қўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрдаги 08-29101-сон маълумотномаси). Олинган натижалар нотравматик мия ичи қон қуйилишларни даволашдаги ногиронлик ва ўлим холатларни 0,97 баробарга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish