Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжиметов Дилшод Найимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия медуллобластомалари клиникаси, ташхиси ва давосининг хусусиятлари», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib993.
Илмий раҳбар: Асадуллаев Улугбек Максудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсма ривожланиш жараёнида қатнашадиган генларнинг полиморфизмини аниқлаш ва жарроҳлик амалиётини оптимал ҳажмини танлаш орқали медуллобластомаларнинг даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бора бош миянинг ёмон сифатли ўсмалари мавжуд беморларда VEGF  Т/С rs833061, Tp 53 Arg72Pro rs1042522, MDM2 Snp309 rs2279744 генларнинг бир нуклеотидли полиморфизмларининг мутант ва гетерозигота холатлари бош мия ёмон сифатли ўсмаларида кузатилиши хамда MDM2 Snp309 rs2279744 гениларнинг полиморфизми эса медуллобластомаларнинг қайталаниши ва метастаз ривожланиши ҳавфи ортишининг муҳим мустақил молекуляр генетик омили эканлиги исботланган;
медуллобластомалар билан оғриган беморларнинг функционал холати ва даволашдан кейинги клиник натижаларини динамикада баҳолаш учун мияча атаксияси оғирлигини аниқлашнинг муҳимлиги исботланган ва баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган;
мия ичи босимининг кўтарилишида кўз олмаси ультратовуш текшируви ноинвазив юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги ҳамда ўз вақтида дислокацион синдром ривожланиши холатини аниқлаш ва уни  олдини олиш тактикасини танлаш имконини бериши исботланган;
субокципитал краниотомия усули псевдоменингоцеле ва ликворея каби постоперацион асоратларнинг ривожланишини камайтириши хамда қайта операциялардан кейинги  юмшок тўқималар ва мия қаттиқ пардаси орасида чандиқлар ҳосил бўлишини олдини олиши самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бош мия медуллобластомаларини ташхислаш ва давосини яхшилашга бағишланган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
калла суяги орқа чуқурчаси ўсмаларини хирургик даволаш асосида  «Бош мия орқа чуқурчасининг ўрта чизиқ бўйлаб жойлашган ўсмаларига кириш усули» такомиллаштирилган (Интеллектуал мулк агентлигининг ихтироларга патенти № IAP 06612, 24 ноябр 2021 йил). Таклиф этилган усул операциядан кейинги асоратлар, шу жумладан ликворея ва псевдоменингоцеле ривожланишини 1,5 баробарга камайтириш имконини берган; 
бош мия медулобластомалари билан оғриган беморларни ташхислаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бош мия орқа чуқурчаси ўсмалари билан оғриган беморларда мияча атаксиясини баҳолашни такомиллаштириш»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 8н-3/422-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома медуллобластомаларни комплекс давоси натижаларини динамикада объектив баҳолаш имконини берган;
мия ичи босимини ультратовуш ёрдамида ўлчаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мия ичи босимини ультратовуш ёрдамида ўлчашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 8н-3/422-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома операциядан кейин беморларда мия ичи босимининг ошиши ва дислокацион синдром ривожланишини ўз вақтида аниқлаш имконини берган. ва операциядан кейин беморларда мия ичи босимининг ошиши ва дислокацион синдром ривожланишини ўз вақтида аниқлаш имконини берган;
бош мия медуллобластомаларини ташҳислаш ва даволаш бўйича илмий тадқиқот натижалар соғлиқни сақлашнинг амалиётига, жумладан Навойи, Сурхандарье, Бухоро ва Жиззах вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрдаги 08-29111-сон  маълумотномаси). Калла суяги орқа чуқурчаси ҳавфли ўсмалари комплекс диагностика ва молекуляр генетик хусисиятларга асосланган дифференциал даволаш,  операциядан кейинги салбий натижалар ривожланишини 1,7 мартага камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish