Sayt test rejimida ishlamoqda

Эранов Шерзод Нуралиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини жаррохлик даволашни оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1268.
Илмий раҳбар: Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Солдатов Юрий Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усули асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гистологик текширишлар асосида, жарохатнинг 1 ойгача бўлган муддатида, бўғим капсуласининг олдинги девори нозик, эластик ва чузилувчан бўлади, 3 ойдан кейин эса унинг қалинлашиши, чандиқланиши ва фиброз тўқима хосил қилиши исботланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларининг 3 ойлик муддатидан бошлаб, фиброз тўқимадан узуксимон бойламани тиклаш имконияти исботланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, билак суякларининг деформациялари асосида жаррохлик даволаш тактикаси асосланган;  
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини жаррохлик даволаш натижалари жарохат муддатига бевосита боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда жаррохлик усулини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/81-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишларини даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8н-з/289-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган; 
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази. Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг  75,6% дан 92,9% гача яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish