Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохиров Жавлон Рахимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt921.
Илмий раҳбар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий элементлари таркибидаги хусусий инвестиция (ИХ=35%), давлат бюджетидан молиялаштириш (МДБ=25%), субсидия бериш (МС=15%), ссуда олиш (МСС=15%) ва солиқ имтиёзларини (МСИ=10%) жорий қилишнинг оптимал меъёрларини белгилаш орқали таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш асосланган;
«таълим-инновация-самарадорлик» муносабатлари тизимига ўзаро баланслашган (3И=3С) миқдордаги ижобий (ижтимоий шериклик, академик ва молиявий мустақиллик, инновацион фаоллик) ҳамда салбий (ҳудуднинг демографик ҳолати, рақобат даражасининг ортиши, хусусий шериклар фаолиятидаги молиявий рисклар) омилларни киритиш орқали давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини таъминлаш асосланган; 
давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўртача сони, таълим муассасалари умумий сонидаги улуши ва ҳар 1000 нафар талабага тўғри келувчи таълим муассасалари сони бўйича интеграл кўрсаткичнинг уч хил (К1=0,55; К2=0,75; К3=0,95) миқдордаги вариантларида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини таъминлаш даражалари асосланган;  
таълим хизматлари умумий ҳажми ўзгаришига таълим соҳасида банд бўлган ходимлар сони, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромадлар ҳажмининг таъсирини баҳолаш асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий элементлари таркибидаги хусусий инвестиция (ИХ=35%), давлат бюджетидан молиялаштириш (МДБ=25%), субсидия бериш (МС=15%), ссуда олиш (МСС=15%) ва солиқ имтиёзларини (МСИ=10%) жорий қилишнинг оптимал меъёрларини белгилаш орқали таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Таълим хизматларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2021 йил 17 ноябрдаги 04-04/284-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таълим хизматлари соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари хусусий инвестиция ҳамда давлат бюджетидан молиялаштириш, субсидия бериш, ссуда олиш ва солиқ имтиёзларини жорий қилиш каби фискал дастакларининг элементлари мувофиқлаштирилган;
«таълим-инновация-самарадорлик» муносабатлари тизимига ўзаро баланслашган (3И=3С) миқдордаги ижобий (ижтимоий шериклик, академик ва молиявий мустақиллик, инновацион фаоллик) ҳамда салбий (ҳудуднинг демографик ҳолати, рақобат даражасининг ортиши, хусусий шериклар фаолиятидаги молиявий рисклар) омилларни киритиш орқали давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Таълим хизматларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 25 августдаги 03-813-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигига ижобий ҳамда салбий омилларни аниқлаб бориш учун омилли таҳлил усулларидан фойдаланиб, «таълим-инновация-самарадорлик»нинг ўзаро манфаатли боғлиқлик модели ишлаб чиқилган; 
давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўртача сони, таълим муассасалари умумий сонидаги улуши ва ҳар 1000 нафар талабага тўғри келувчи таълим муассасалари сони бўйича интеграл кўрсаткичнинг уч хил (К1=0,55; К2=0,75; К3=0,95) миқдордаги вариантларида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Таълим хизматларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 25 августдаги 03-813-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим муассасаларида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигига баҳо беришда миқдор ва сифат кўрсаткичлардан фойдаланиб, алоҳида омиллар таъсирини иқтисодий таҳлилнинг мультипликатив модели орқали аниқлаш асосланган; 
таълим хизматлари умумий ҳажми ўзгаришига таълим соҳасида банд бўлган ходимлар сони, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромадлар ҳажмининг таъсирини баҳолаш асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Таълим хизматларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2021 йил 17 ноябрдаги 04-04/284-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таълим хизматлари умумий ҳажми ўзгаришига таълим соҳасида банд бўлганлар ходимлар сони, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромадлар ҳажми билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш орқали 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish