Sayt test rejimida ishlamoqda

Гойибов Жўрабек Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида миграция жараёнларини маъмурий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu150.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Тургунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, доцент; Дауменов  Бердах Аймуратович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида миграция жараёнларини маъмурий-ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштиришга қаратилган хулоса, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олса ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқса, ушбу боланинг фуқаролиги ўзгариши мумкинлигини ҳуқуқий кафолатлаш зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс илтимосномани доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаётган шахс эса консуллик муассасасига бериши, узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик, консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги) нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ишончли шахслар орқали берилиши зарурати асослантирилган;
фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шартлиги миграция жараёнларига доир фаолиятини мақбуллаштириш ва енгиллаштиришга хизмат қилиши асослантирилган;
фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича фуқаронинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олиниши шахснинг ҳуқуларининг рўёбга чиқарилишини кафолатлаши асослантирилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олса ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқса, ушбу боланинг фуқаролиги ўзгариши мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги ЎРҚ-610-сон Қонунининг 32-моддасининг биринчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2022 йил 16 февралдаги 05/1-03-38-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қонунчиликка жорий этилиши ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг фуқаролигини аниқлаш механизмини ривожлантирилишига хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс илтимосномани доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаётган шахс эса консуллик муассасасига бериши, узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик, консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги) нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ишончли шахслар орқали берилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сонли «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан мазкур қонун 37-моддасининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2022 йил 16 февралдаги 05/1-03-38-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қонунчиликка жорий этилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларга доир умумий талабларни аниқ белгиланишига ва уни амалга ошириш жараёнларининг соддалаштирилишига хизмат қилган; 
фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шартлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорининг иловасига мувофиқ билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 12/21-13-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат хизматлари марказлари фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича фуқаронинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорининг иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-боби 36-банди 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 12/21-13-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фуқароларни вақтинча рўйхатга олиниши бўйича фаолиятининг ривожланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish