Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаипова Шахнозахон Саидазим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Функционал қўшимчалар билан бойитилган парҳезли майонез рецептурасини ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/T1731.
Илмий раҳбар: Абдураҳимов Аҳрор Анварович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоилжон Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Обиджон Қодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ёғ-мой комбинати АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноатининг иккиламчи маҳсулотлари асосида функционал қўшимчалар билан бойитилган парҳезли майонез рецептини ишлаб чиқиш ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соя, маккажўхори, ўрик ва қовоқ мойлари асосида пархезбоп майонезларнинг ёғли фазалари тайёрлаш қонуниятлари аниқланган;
маҳаллий соя, маккажўхори ва кунгабоқар мойлари асосида омега-6 ва омега-3 нисбати 10:1 дан кам бўлмаган мойлар аралашмасини олиш мумкинлиги исботланган;
асосини кунжут кунжараси ташкил этган майонез рецепти ишлаб чиқилган, кунжутнинг биологик фаол моддаларини майонезнинг физик-кимёвий хусусиятларига таъсир этиш қонуниятлари аниқланган;
лимон цедраси билан бойитилган майонез рецепти ишлаб чиқилган, бунда рецептурага 2% гача лимон цедраси қўшилганда физик-кимёвий хусусиятлари яхшиланган лимонли майонез олиш мумкинлиги асосланган;
кунжут кунжараси ва лимон цедраси кукунлари қўшиб майонез тайёрлаш жараёнининг оптимал шарт-шароитлари аниқланган; 
кунжут кунжараси ва лимон цедраси кукунларининг майонезнинг сақлаш муддатига ва сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши асосланган. 
кунжут кунжараси ва лимон цедраси кукунлари қўшилиб, функционал қўшимчалар билан бойитилган паст калорияли парҳезли майонез олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Майонез рецептини биологик фаол моддалар билан бойитиш, сифатини ошириш ва озиқавий хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуюлтирувчи восита сифатида 10 % гача кунжут кунжараси кукуни киритилган майонез рецептураси «TOP OIL» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноати» уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги ОЗ/3-704 сон маълумотномаси). Натижада, органолептик ва физик-кимёвий кўрсатгичлари яхшиланган, прафилактик хусусиятли майонез ишлаб чиқариш имконини берган; 
эссенциал ёғ кислоталарига бой соя ва маккажўхори ўсимлик мойларини киритиш орқали омега-6 ва омега-3 кислоталари нисбати мувозанатланган майонез рецептураси «TOP OIL» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноати» уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги ОЗ/3-704-сон маълумотномаси). Натижада, функционал қўшимчалар билан бойитилган шифобахш хусусиятли майонез ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish