Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Малохат Эргашевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил топшириқлар тузишнинг илмий-назарий асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped281.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий маслаҳатчи: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупов Қонисбай Абилович, педагогика фанлари доктори, доцент; Қурбонова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил таълим топшириқлари тузишнинг илмий-назарий ва лингводидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақил таълим топшириқлари тузишнинг педагогик психологик хусусиятлари ва ўқув топшириқларини бажаришга тайёргарлик мустақил топшириқларни бажаришга онгли ёндашиш, дидактик, ўқиш ва  ўрганишнинг тизимли характер касб этиши, модул-кредит тизими учун тилшуносликда машқ, савол ва топшириқ тушунчаларига оид компонентлар билан мустақил топшириқлар тузишнинг ички ва ташқи йўналишлардаги интеграциясини реал таълимий шароитларда қўллаш асосида аниқлаштирилган;                  
лингводидактикада савол, машқ, топшириқлар тузиш,  прагматик усулда ёндашишни белгиловчи мезонлар, инфографика усулида тушунтиришга доир мустақил топшириқлар иш шаклини баҳолаш, педагогик таълим траекторияларини назарий ва амалий белгилаш, электрон библиографик ахборот қидиришга оид медиатаълим технологияларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
модул-кредит тизимини ривожлантириш имконини берувчи мустақил  топшириқлар тузишнинг дидактик таъминотининг лингводидактик хусусиятлари она тили таълим мазмунини ривожлантиришда назарий жиҳатлар ва методик таъминот контекстуал, дифференциал-семантик, мантиқийлик, босқичли кетма-кетлик тамойиллари  асосида аниқланган; 
модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан дидактик-методик вазифаларни ўрганишга доир мустақил таълим топшириқларини ташкил этиш ва уларни баҳолаш механизмлари, информацион ва инновацион  методик ёндашувларни имитациялашда тизимлилик, изчиллик ғояларини генерациялаш, модул-кредит тизимига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
она тили фанларини ўқитиш жараёнида матн устида (иншо, ҳисобот тайёрлаш, ахборот қидириш, библографик қидирув), ишлаш, график органайзерлардан фойдаланиш орқали нутқий кўникмалар ривожланганлиги, талабаларга она тили таълим мазмунини тўғри ва мантиқли савол беришга ўргатишнинг илмий-методик ва дидактик таъминоти таклиф этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Олий таълимда модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил таълим топшириқлари тузиш асосида фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, ўқитиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мустақил  таълим топшириқлар тузишнинг педагогик психологик хусусиятлари ва ўқув топшириқларини бажаришга тайёргарлик, мустақил топшириқларни бажаришга онгли ёндашиш, дидактик, ўқиш ва  ўрганишнинг тизимли ҳарактер касб этиши, модул-кредит тизими учун тилшуносликда машқ, савол ва топшириқ тушунчаларига оид компонентлар билан мустақил топшириқлар тузишнинг ички ва ташқи йўналишлардаги интеграциясини реал таълимий шароитларда қўллаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан “Педагогик конфиликтология” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 август 375-сон буйруғи, 375-029 рақамли нашр рухсатномаси) Натижада модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил таълим топшириқлари тузиш самарадорлиги ортган;
лингводидактикада савол, машқ, топшириқлар тузиш,  прагматик усулда ёндашишни белгиловчи мезонлар яъни инфографика усулида тушунтиришга доир мустақил топшириқлар тузишнинг иш шаклини баҳолаш, педагогик таълим траекторияларини назарий ва амалий белгилаш, ўзбек тили фани таълим мазмунига хизмат қилувчи электрон библографик ахборот қидиришга оид медиатаълим технологиялари асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида “Умумий педагогика” номли дарслиги яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 712-сон буйруғи, 106-704 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълимда модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил таълим топшириқлари тузиш асосида фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга шароит яратилган; 
модул-кредит тизимини ривожлантириш имконини берувчи,    мустақил  топшириқлар тузишнинг дидактик таъминоти она тили таълим мазмунини ривожлантиришда назарий жиҳатлари ва методик таъминоти контекстуал, дифференциал-семантик, мантиқийлик, босқичли кетма-кетлик тамойиллари  асосида лингводидактик хусусиятлари аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасаларининг тиббиёт олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Педагогика” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 март 106-сон буйруғи, 106-705 рақамли нашр рухсатномаси) Натижада олий таълимда модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан мустақил таълим топшириқлари тузиш самарадорлиги ошган;
модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан дидактик-методик вазифаларни ўрганишга доир мустақил таълим топшириқларини ташкил этиш ва уларни баҳолаш механизмлари, информацион ва инновацион  методик ёндашувларни имитациялашда тизимлилик,  изчиллик ғояларини генерациялаш, модул-кредит тизимига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 52201100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавириат таълим йўналиш талабалари учун 2021 йил “Тафаккур бустони” нашриётидан чиққан “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигини тузишда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 15 июндаги 15-2071-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги ўзбек тили фанини ўқитиш, мустақил топшириқлар беришга ўргатишнинг усул ва воситаларини ҳамда методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
она тили фанларини ўқитиш жараёнида матн устида (иншо, ҳисобот тайёрлаш, ахборот қидириш, библографик қидирув), ишлаш, график органайзерлардан фойдаланиш орқали нутқий кўникмалар ривожланганлиги, талабаларга она тили таълим мазмунини тўғри ва мантиқли савол беришга ўргатишнинг илмий –методик ва дидактик таъминотига оид ва амалий таклифлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг АМ-FZ-201908172 рақамли Давлат илмий-техник дастурлар доирасидаги “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 15 июндаги 15-2069-сон маълумотномаси). Натижада савол бериш ва прагматик усулда аниқлаш мустақил таълим топшириқларини тузиш, мантиқли савол беришга ўргатишнинг метод ва воситалари ишлаб чиқилган; 
олий таълимда модул-кредит тизими учун тилшунослик фанларидан тузилган мустақил таълим топшириқларидан фойдаланилганда нутқий кўникмалар ривожланишига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган FA-F1-G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” номли фундаментал ва FA-Al-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий  лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 24 майдаги 17.01.138-сон маълумотномаси). Натижада ўқитишнинг илмий-методик асослари ҳамда таълим олувчиларда мустақил таълим топшириқлари тузишнинг бирлиги юзасидан билимларни ўзлаштириш йўллари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish