Sayt test rejimida ishlamoqda

Джанклич Сайде Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида популяцион саратон регистрининг услубий жиҳатлари» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PHD/Tib1189.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори; Рим Джей Сук, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Корея Ресрубликаси)
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида популяцион саратони регистри методологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
онкологик хизматни қўпол интенсив, стандартлаштирилган ва ёшга хос кўрсаткичларни ҳисоблаш асосида батафсил таҳлил қилиш ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг барча босқичларида онкологик хизмат ишини юритиш тартибини оптималлаштиришга имкон берганлиги исботланган;
популяцион база асосида саратон беморларнинг рўйхатга олишда клиник босқичи, ТNМ ва клиник гуруҳи шакллантиришда типик хатоларни асослаш хавфли ўсмали беморларини рўйхатга олиш, махсус тиббий ёрдам ва даволаш сифатини оширишга қаратилган дастурларини ишлаб чиқиш имконини бериши исботланган;
илк маротаба ташкил этилган популяцион саратон регистрининг услубий жиҳатларни фаолият кўрсатиши учун 4 та халқаро каталог ва 11 та маҳаллий кодификаторлар ва даволашни индивидуаллаштириш учун онкологик касалликларни кодлаш ва босқичлаш тартибини стандартлаштириш имкони исботланган;
илк маротаба ишлаб чиқилган модуллар бўйича гуруҳланган статистик кўрсаткичлар тўплами, хавфли ўсмаларнинг бирламчи касалланиш, ўлим, диспансер ҳисоби, даволаш ишлари, ташхислаш, аҳолини профилактик текшируви ва скрининг дастурлари сифати, даволашнинг узоқ муддатли натижаларини, онкологик ёрдам ҳолати, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда давлат даражасида саратонга қарши турли дастурларни ишлаб чиқишга ижобий таъсири исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида популяцион саратон касаллигини рўйхатга олишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасида популяцион саратон касаллигини рўйхатга олишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштиришни амалга ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Онкологияда асосий статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги 8-н/р 767-сон маълумотномаси). Натижада популяцион саратон касаллигини аҳоли орасида тарқалишини эрта ташхислаш, хавф омилларни эрта баҳолаш, касалликнинг эрта скирининг амалга ошириш орқали  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
Ўзбекистон Республикасида популяцион саратон касаллигини рўйхатга олишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд ва Фарғона вилоятлари филиалининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 8н-з320-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикасида популяцион саратон касаллигини рўйхатга олишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш орқали онкологик статистика кўрсаткичлари 7 та асосий блокка бирлаштирилиб, хавфли ўсма билан касалланишнинг бирламчи, ўлим, диспансер ҳисобга олишни ташкил этиш, тиббий ишларни ташкил этиш, ўз вақтида ташхис қўйиш, аҳолини профилактика кўрикдан ва скрининг дастурлари текширишларидан ўтказиш сифати, даволашнинг узоқ муддатли натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқилиш ва татбиқ натижасида, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш, шунингдек, турли хил профилактик саратонни назорат қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, аниқланган хато ва ноаниқликлар бўйича хавфли ўсмалар билан касалланган бирламчи беморларни ҳисобга олишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар касалликни эрта ташхислаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish