Sayt test rejimida ishlamoqda

Асилбеков Нуржон Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий касбий тарбиялаш методикаси”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped.3090.
Илмий раҳбар: Мамаражабов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори (DSc); Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.                                                  
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба шахсини ўзини-ўзи маънавий-касбий  тарбиялашнинг педагогик-психологик ва жисмоний-физиологик омиллари моделини такомиллаштириш ҳамда талаба шахсини ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашининг мазмуни, тамойиллари ва методикасини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш муаммоси Ўрта Осиё алломаларининг илмий мероси ва унинг жаҳон илм фани ривожига оид илмий назарий адабиётлар таълим-тарбия жараёнида гносеологик, ташкилий, психологик, дидактик, социолигик қонуниятлар уйғунлиги асосида аниқланган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашга қаратилган барқарор мотивлар динамикаси ўз-ўзига талабчанлик,  талабанинг меҳнатсеварлиги, касбий мотивацион йўналганлик, билимдонлик билан боғлиқлиги исботланган; 
«Ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш» тушунчаси ҳамда «Ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш тизими» илмий истеъмолга киритилиб, уларни қўллаш технологияси таълим-тарбиянинг анъанавий ва замонавий методлари уйғунлигида интегратив муаммолар ечими субъектнинг эгаллаётган билим, кўникма ва малакаларини касбга йўналтириши, касблараро ҳамкорликнинг педагогик-психологик асосларини билиши, касблараро назарий маълумотларни амалий фаолият билан боғлаши, субъектни ишни билган ҳолда касбий фаолият юритиш қобилиятини шакллантириши орқали такомиллаштирилган; 
интегратив ёндашувга кўра ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашнинг умумпедагогик ва ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш принципларининг бирлиги асосидаги таълим-тарбия жараёнининг моҳияти, уларни ривожлантиришнинг интегратив жараёнга хос анъанавий ва инновацион технологиялари, омиллари (педагогик, психологик, физиологик), рефлексив хусусият (ўзини-ўзи  касбий англаш, ўзини-ўзи  касбий таҳлил этиш; ўз-ўзига  касбий баҳо бериш, ўзининг касбий  фаолиятини ўзи коррекция қилиш, ўз-ўзига касбий талабчан  бўлиш)лари ҳамда мезонлари (қуйи, ўрта, юқори) белгилаб берилиб, талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба шахсини ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш методикаси юзасидан амалга оширилган тажрибаларнинг натижалари асосида:
талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш муаммоси Ўрта Осиё алломаларининг илмий мероси ва унинг жаҳон илм фани ривожига оид илмий назарий адабиётлар таълим-тарбия жараёнида гносеологик, ташкилий, психологик, дидактик, социолигик қонуниятлар уйғунлиги асосида аниқланганлиги, техника олий таълим муассасалари талабаларида ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашга қаратилган барқарор мотивлар динамикаси ўз-ўзига талабчанлик,  талабанинг меҳнатсеварлиги, касбий мотивацион йўналганлик, билимдонлик билан боғлиқлиги исботланганлиги юзасидан хулосалар «Талабалар жисмоний тарбияси» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғига асосан берилган 237-268-рақамли нашр гувоҳномаси).  Нaтижaда, фaндaги талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш технологиясига оид мaтeриaллaрни бойитишгa хизмaт қилгaн;
«Ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш» тушунчаси ҳамда «Ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш тизими» илмий истеъмолга киритилиб, уларни қўллаш технологияси таълим-тарбиянинг анъанавий ва замонавий методлари уйғунлигида интегратив муаммолар ечими субъектнинг эгаллаётган билим, кўникма ва малакаларини касбга йўналтириши, касблараро ҳамкорликнинг педагогик-психологик асосларини билиши, касблараро назарий маълумотларни амалий фаолият билан боғлаши, субъектни ишни билган ҳолда касбий фаолият юритиш қобилиятини шакллантириши орқали такомиллаштирилганлиги оид хулосалар «Касбий амалий жисмоний тайёргарлик» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил                 30 майдаги 237-сонли буйруғига асосан берилган 191-001-рақамли нашр гувоҳномаси). Нaтижaда, талабаларнинг маънавий ривожланишини таъминлаш самарадорлиги ошган;
интегратив ёндашувга кўра ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашнинг умумпедагогик ва ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш принципларининг бирлиги асосидаги таълим-тарбия жараёнининг моҳияти, уларни ривожлантиришнинг интегратив жараёнга хос анъанавий ва инновацион технологиялари, омиллари (педагогик, психологик, физиологик), рефлексив хусусият (ўзини-ўзи  касбий англаш, ўзини-ўзи  касбий таҳлил этиш; ўз-ўзига  касбий баҳо бериш, ўзининг касбий  фаолиятини ўзи коррекция қилиш, ўз-ўзига касбий талабчан  бўлиш)лари ҳамда мезонлари (қуйи, ўрта, юқори) белгилаб берилиб, талаба шахсининг ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялаш самарадорлиги исботланганлигига оид хулосалар «Касбий амалий жисмоний тайёргарлик» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил  30 майдаги 237-сонли буйруғига асосан берилган 191-001-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада интегратив ёндашувга кўра ўзини-ўзи маънавий-касбий тарбиялашнинг моҳиятини аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish