Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Нилуфар Абдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий таълимда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-методик асослари (умумий ва ўрта махсус таълим тизими мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ped232.
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Абдувалитов Эргаш Бураневич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз таълим (умумий ва ўрта махсус таълим тизими)нинг адабиёт дарсларида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиёт дарсларида ўқувчиларга ватанпарварлик ғояларини сингдиришнинг яхлитлик, узвийлик, узлуксизлик ва кўргазмалилик тамойилларини адабий таълим амалиётига татбиқ этишнинг когнитив ва аффектив ҳаракат омиллари  асосида янгиланган  педагогик парадигмаларга алоқадор қадриятли ва рефлексив компонентлар таксономиясининг педагогик имконияти аниқлаштирилган;
ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда ўқувчилар ёш ва руҳий хусусиятларини эътиборга олишнинг дедуктив ва индуктив методлари орқали тафаккурини ўстириш, мустақил ўқиш, бадиий асарни таҳлил қилиш, қиёсий солиштириш, аниқлаш каби мустақил тафаккур кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик-психологик омилларнинг тутган ўрни жараёнга коммуникатив, креатив, конструктив, рефликсив ҳамда ижтимоий-дидактик ёндашувларни татбиқ этиш асосида очиб берилган;
ёшларда ватанпарварлик туйғусини адабиёт дарслари орқали шакллантиришда таълим объектини фикрий уйғоқликка, миллий руҳни кучайтиришга, маънавий баркамолликка йўналтиришнинг дарсни лойиҳалаштириш, ўқувчиларни таълимга йўналтириш, ўқувчи фаолиятини кузатиш, ютуқларини баҳолаш, ижодий фикрни қўллаб-қувватлаш каби таълимий методлари, адабиёт дарсларини ташкил этишнинг муаммоли, эвристик, интерактив, интеграциялашган ва шахсга йўналтирилган ўқитиш компонентлари педагогик квалимертиянинг мақсадли, тизимли, ички ва ташқи баҳолаш усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
адабиёт дарсларида ўқувчининг ватанпарварликка оид бадиий матнни эстетик дид асосида тушуниши, атамалар ва янги сўзларни шарҳлай олиши ҳамда берилган адабий материал мазмунини очиб бериш ва муносабат билдириш қобилияти адабиёт машғулотларини педагогик лойиҳалаш интенсивлигини таъминлашнинг мутолаа, ҳис қилиш ва тафаккур уйғунлигидан иборат уч омили асосида аниқланган;
адабий таълим тизимида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлигини таъминлаш механизми тажриба-синов ишларида, адабиёт дарсларида  интегратив шарт-шароитлар муҳитини ҳосил қилувчи аниқ, ўхшаш, ноанъанавий, муаммоли вазиятлар ва тақдимот дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш, татбиқ этиш жараёнларининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи кафолатланган натижаси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта  ва ўрта махсус таълим тизимининг адабиёт дарсларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий–методик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
адабиёт дарсларида ўқувчиларга ватанпарварлик ғояларини сингдиришнинг яхлитлик, узвийлик ва узлуксизлик, кўргазмалилик тамойилларини адабий таълим амалиётига татбиқ этишнинг когнитив ҳаракат, психомотор ҳаракат ва аффектив ҳаракат  омиллари  янгиланган  педагогик  тафаккур  инсоний ватанпарварлик муносабатларининг дидактик усуллари, педагогик имкониятига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  OT-FI-030 рақамли  “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд)  чоп этиш” (2017-2020 йй.)  мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-799-сон маълумотномаси). Натижада умумий ва ўрта махсус таълим тизимидаги адабиёт дарсларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-методик асослари яратилган;
педагогик квалимертиянинг мақсадли, тизимли, ички ва ташқи баҳолаш усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган ёшларда ватанпарварлик туйғусини адабиёт дарслари орқали шакллантиришда таълим объектини фикрий уйғоқликка, миллий руҳни кучайтиришга, маънавий баркамолликка йўналтиришнинг дарсни лойиҳалаштириш, ўқувчиларни таълимга йўналтириш, ўқувчи фаолиятини кузатиш, ютуқларини баҳолаш, ижодий фикрни қўллаб-қувватлаш каби таълимий методлари, адабиёт дарсларини ташкил этишнинг муаммоли, эвристик, интерактив, интеграциялашган ва шахсга йўналтирилган ўқитиш компонентлари борасидаги илмий-назарий  хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  PZ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (XX-XXI асрлар)” (2018–2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-799-сон маълумотномаси) Натижада, Алишер Навоий асарларидаги миллий ва умумбашарий қадриятлар талқини асос бўлгани, адабиёт ўқитиш методикасининг ватанпарварлик тарбияси билан боғлиқ ўқитиш механизмини амалиётга жорий қилиш имконияти кенгайтирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчининг ватанпарварликка оид бадиий матнни эстетик дид асосида тушуниши, атамалар ва янги сўзларни шарҳлай олиши ҳамда берилган адабий материал мазмунини очиб бериш ва муносабат билдириш қобилияти, адабий таълим тизимида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлигини таъминлаш механизми, адабиёт дарсларида  интегратив шарт-шароитлар муҳитини ҳосил қилувчи аниқ, ўхшаш, ноанъанавий, муаммоли вазиятлар ва тақдимот дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш, татбиқ этиш жараёнларининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи кафолатланган натижаси бўйича таклиф ва тавсиялар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  PZ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (XX-XXI асрлар)” (2018–2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-799-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг касб мотивацияси ҳамда билим даражалари ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish