Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Ақида Хуррам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Виртуал реаллик фалсафасининг методологик йўналишлари», 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal636.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ортиқов Тўланбой Артикбаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дунёнинг илмий манзараси ва унинг эволюциясида виртуал реаллик ривожланишининг онтологик ва гносеологик жиҳатларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал реаллик ижтимоий тараққиётни таъминлаш омили эканлиги сабабли техноген цивилизациянинг давомийлиги, моддий ва маънавий фаровонликни таъминлаш, шахслараро мулоқот воситаси ва оламни билишнинг креатив имконияти эканлиги асосланган;
виртуал реалликнинг потенциал ва актуал борлиқнинг идеал модели сифатида ўтмиш ва келажакни боғлаш воситаси эканлиги, инсон тафаккур услубининг янги ижтимоий маконга мослашиш жараёнида  xaocни бapтapaф этиш, реал ва виртуал реалликнинг мутаносиблигига эришишнинг илмий тафаккур услуби билан боғлиқ янги билимлар тизими шаклланишининг гносеологик жиҳати очиб берилган; 
анъанавий турмуш тарзининг технологик ҳаёт тарзи билан алмашинуви жараёнида виртуал реаллик технологияларидан инсоннинг дунёни англаш, маданий мулоқотни такомиллаштириш, виpтуaл бopлиқда янги қaдpиятлap тизимини яратиш мexaнизми сифатида фойдаланишнинг фан тармоқларини ривожлантириш, сунъий интеллектнинг имкониятларини кенгайтириш, барқарорликни таъминлашдаги интеграцион ва компесаторлик моҳияти фалсафий жиҳатдан асосланган;
фан, таълим, санъатшунослик, маркетинг, тиббиёт, биотехнология соҳаларидаги ислоҳотларда виртуал реаллик технологияларидан фойдаланишнинг зарурияти, шахслараро мулоқотда шу соҳалардаги ривожланиш кўpcaткичлapининг инcoн oнгигa тaъcиpида намоён бўлиши клипли тафаккурда  вa coғлoм туpмуш тapзини тaкoмиллaштиpишда, келажак сари мўлжал олишда фаолиятни тизимли ташкил этиш омили экaнлиги acocлaнгaн. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал реаллик фaлcaфacининг мeтoдoлoгик йўнaлишлapини тадқиқ этиш натижасида:
виртуал реаллик янги ижтимоий борлиқни яратишнинг технологик воситаси, инсоннинг рационал тафаккури маҳсули сифатида ижтимоий тараққиётни таъминлаш омили эканлиги сабабли, техноген цивилизациянинг давомийлиги, моддий ва маънавий фаровонликни таъминлаш, шахслараро мулоқот воситаси ва оламни билишнинг креатив имконияти сифатида намоён бўлишига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сонли Фармони билан тасдиқланган «Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»нинг I-бўлим 5 банди, III-бўлим 26 банди, IV-бўлим 31, 32 бандлари, V-бўлим 38 банди, VI-бўлим 40 бандида белгиланган вазифаларни амалга оширишда, жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашишда, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш бўйича тайёрланган услубий қўлланмаларда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 02-02/469-сон маълумотномаси). Натижалар маҳаллаларда дастурчилар корпусини тайёрлаш бўйича ўқув марказларини ташкил этиш, аҳоли турли қатламларининг виртуал реаллик технологияларидан оқилона фойдаланиш малакаларини шакллантиришга хизмат қилган; 
виртуал реалликнинг потенциал ва актуал борлиқнинг идеал модели сифатида ўтмиш ва келажакни боғлаш воситаси эканлиги инсон тафаккур услубининг янги ижтимоий маконга мослашишида  xaocни бapтapaф этиш, реал ва виртуал реалликнинг мутаносиблигига эришишнинг ночизиқли ривожланиш жараёни маҳсули сифатида англашга оид хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасининг ёшлар  тафаккурида ахборотни танлаш саралаш малакаларини шакллантириш, уларнинг ахборот хавсизлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган туркум  тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2022 йил 17 мартдаги 4-13-23-703-сон маълумотномаси). Натижалар бу таълим муассасаларидаги ёшларнинг билим олишларини рағбатлантириш, уларда инновацион тафаккур ва креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантириш, давлат ва жамият фаровонлигини таъминлашда ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳияти юқори, ватанпарвар ёшларни тарбиялашга доир дастурларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
анъанавий турмуш тарзининг технологик ҳаёт тарзи билан алмашинуви жараёнида виртуал реаллик технологияларидан инсоннинг дунёни англаш, маданий мулоқотни такомиллаштириш, янги қaдpиятлap тизимини яратиш мexaнизми сифатида фойдаланишнинг фан тармоқларини ривожлантириш, сунъий интеллектнинг имкониятларини кенгайтириш, барқарорликни таъминлашда креатив тафаккур имконияти сифатида намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишига оид «Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш» 34 банди интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2022 йил 31 мартдаги 02/02/487-сон маълумотномаси). Натижалар  марказ ходимлари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари учун «Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари» мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувларни ташкил этишга хизмат қилган; 
фан, таълим, санъатшунослик, маркетинг, тиббиёт, биотехнология соҳаларидаги ислоҳотларда виртуал реаллик технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти шу соҳалардаги ривожланиш кўpcaткичлapининг натижаларида, инсоннинг клипли тафаккурида  намоён бўлаётганлиги ва унинг келажак сари мўлжал олиш механизми сифатида ривожланаётганлигига оид хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармолар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг виртуал реаллик технологияларидан ижтимоий тараққиёт механизми сифатида тадбиркорлар фаолиятини тизимли ташкил этиш, ишбилармонлик соҳасига виртуал технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотларининг самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармолар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 2022 йил 4 апрелдаги 01-27/159-сон маълумотномаси). Натижалар тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг виртуал технологиялардан фойдаланишда ахборот хавфсизлигига риоя қилиш,  ишлаб чиқариш соҳасига янги технологик қурилмаларни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish