Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаева Зулхумор Сидаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Мақом санъатининг бадиий-эстетик моҳияти», 09.00.02– Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal296.
Илмий раҳбар:Қодирова Дилбар Салиховна,фалсафа фанлари номзоди, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бегматов Соибжон Маҳмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалийаҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мақом санъати бадиий-эстетик моҳиятининг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мақом санъатининг ретроспектив ва диалектик асослари фалсафанинг бутун ва қисм, система ва элемент, шакл ва мазмун каби жуфт категориялари ўртасидаги мутаносиблик тамойили асосида очиб берилиб,унингмусиқий тасаввур ва дунёқараш сифатидаги умумметодологик жиҳатлари асосланган;
мақом санъатининг интерпритация, тушуниш, эмпатия сингари герменевтик хусусиятлари ва унда воқеликни эстетик идрок этиш, мақом мусиқасидан эстетик объект сифатида сабаб ва оқибат кесимида эстетик завқ олишнинг “катарсис” ва “калокагатия” тушунчалари билан инсон идрокининг априор шакллари фалсафий-эстетик жиҳатдан асосланган;
мақом санъати феномени миллий эстетик идентикликни кучайтириш, эстетик қадрият сифатида миллий ғурурни юксалтириш ҳамда ёшларнинг ижодий фаолиятида аутентикликни шакллантиришдаги зарурияти асосланган;
мақом санъатининг муайян ҳис-туйғулар орқали муносабати экспрессив функцияси орқали ифодаланиб, детерминистик таъсири эмоция, идрок, интеллектнингбадиий-эстетик моҳияти очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мақом санъатининг бадиий-эстетик моҳияти бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
мақом санъатининг ретроспектив ва диалектик асослари фалсафанинг бутун ва қисм, система ва элемент, шакл ва мазмун каби жуфт категориялари ўртасидаги мутаносиблик тамойили асосида очиб берилиб,унинг умумметодологик, гносеологик жиҳатлари оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 мартдаги 02-40-426-сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларни мақом санъатининг генезиси ҳамда маънавий-ахлоқий аҳамиятига доир янги илмий маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган;
мақом санъатининг муайян ҳис-туйғулар орқали муносабати экспрессив функцияси орқали ифодаланиб, детерминистик таъсири эмоция, идрок, интеллектнинг бадиий-эстетик моҳиятига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги давлат муассасаларида 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 05-12-10-4626-сон маълумотномаси). Натижада, Маданият вазирлиги тасарруфидаги давлат муассасаларидаги тарғибот ишларининг самарадорлиги ҳамда мақом санъатининг социумга таъсир кучи ошган;
мақом санъатининг интерпритация, тушуниш, эмпатия сингари герменевтик хусусиятлари ва унда воқеликни эстетик идрок этиш, мақом мусиқасидан эстетик объект сифатида сабаб ва оқибат кесимида эстетик завқ олишнинг “катарсис” ва “калокагатия” тушунчалари билан инсон идрокининг априор шаклларифалсафий-эстетик жиҳатдан асосланганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбек миллий мақом санъати маркази фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3391-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлари дастурининг 17-бандида ўзбек миллий мақом санъати марказига тегишли вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом санъати марказининг 2022 йил 21 апрелдаги 109-сон маълумотномаси). Натижалар марказнинг мақом санъати борасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
мақом санъатининг эстетик қадрият сифатида феноменал субстанцион миллий эстетик идентикликни кучайтириш, миллий ғурурни юксалтириш ҳамда ёшларнинг ижодий фаолиятида аутентикликни шакллантиришдаги заруриятига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Републикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар» дастурининг VI йўналишига оид «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш» 50-банди, Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда «Алпомиш», «Гўрўғли», «Рустамхон» каби халқ оғзаки ижоди намуналаридан кенг фойдаланган ҳолда «Миллий қадриятлар» фестивалини ўтказиш ва ташкил этиш жараёнларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02/08-1205-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Марказ тарғибот ишларининг самарадорлиги ошиши ҳамда тадбир-фестиваллар илмий ва бадиий савияси ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish