Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжабаев Жаҳонгир Абдисалимович
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг лингводидактик хусусиятлари (спорт терминлар мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1651.
Илмий раҳбар: Обруева Гулчехра Ҳамроқуловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped83.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳошимова Дилдора Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Рахимов Аброр Ахмадович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларини инглиз тилидаги оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғзаки нутқ ривожланишининг тинглаб тушуниш, ифодали ўқиш, ёзиш, гапириш кўникмалари мазмуни мавжуд инглиз тилини ўзлаштириш стратегиялари когнитив, эмоционал, мотивацион компонентли ҳамда тасаввур кучига эга бўлиш  жараёнини баҳолашга доир вазиятларга устуворлик бериш асосида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг махсус методик тизими илмий асосланган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқнинг лексик, грамматик, семантик ва фонологик компетенцияларини ривожлантиришнинг линговодидактик хусусиятлари (гапириш, тинглаш, ёзиш, ўқиш) инглиз тилини ўқитиш амалиётининг “L2 motivational self system” моделига мувофиқ мотивацион стратегиялар (тасаввурни шакллантириш, тасаввурни кучайтириш ва тасдиқлаш, тасаввурни ишга солиш, тасаввурни тетик сақлаш ва қарши баланслаш)га устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантириш тизими коммнуникатив, “мобил воситалар ёрдамида тил ўргатиш” (mobile assisted language learning, Mall) ва мото қобилиятларни ўзлаштириш усулларини “уч ўлчамли” моделга кўчириб ўтқазиш орқали такомиллаштирилган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган технологиялар мазмуни интеграцион ёндашув ва коммуникатив методларнинг электрон-дидактик воситалар билан узвий алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг лингводидактик хусусиятларига оид тадқиқот ишининг илмий натижалари асосида:
оғзаки нутқ ривожланишининг тинглаб тушуниш, ифодали ўқиш, ёзиш, гапириш кўникмалари мазмуни мавжуд инглиз тилини ўзлаштириш стратегиялари когнитив, эмоционал, мотивацион компонентли ҳамда тасаввур кучига эга бўлиш  жараёнини баҳолашга доир вазиятларга устуворлик бериш асосида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг махсус методик тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ амалий таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури  доирасида амалга оширилган 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP рақамли “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш йўналишидаги PAWER – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2021 йил 29 июндаги 04/12-1802 сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш ва оғзаки нутқ қобилиятларини янада ривожлантиришга ва касбий билимларини оширишга эришилган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқнинг лексик, грамматик, семантик ва фонологик компетенцияларини ривожлантиришнинг линговодидактик хусусиятлари (гапириш, тинглаш, ёзиш, ўқиш) инглиз тилини ўқитиш амалиётининг “L2 motivational self system” моделига мувофиқ мотивацион стратегиялар (тасаввурни шакллантириш, тасаввурни кучайтириш ва тасдиқлаш, тасаввурни ишга солиш, тасаввурни тетик сақлаш ва қарши баланслаш)га устиворлик бериш ва талабаларда оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантириш тизими коммуникатив, “мобил воситалар ёрдамида тил ўргатиш” (mobile assisted language learning, Mall) ва мото қобилиятларни ўзлаштириш усулларини “уч ўлчамли” моделга кўчириб ўтқазиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “English for the physical culture students” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-225-сон гувоҳномаси). Натижада, жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг касбга йўналтирилган инглиз тилида илмий изланишлар олиб бориш, хорижий (инглиз тилидаги) адабиёт, электрон ресурслардан  ижодий фойдалана олиш ва маълумотларни таҳлил этиш самарадорлигини оширилишига имкон яратилган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган  технологиялар  мазмуни интеграцион ёндашув ва коммуникатив методларнинг электрон-дидактик воситалар билан узвий алоқасини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар “English for the physical culture students” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-225-сон гувоҳномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини ҳамда ўқитувчи-профессорларнинг касбий малакаси даражасини оширишга хизмат қилган;
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантириш тизими коммнуникатив, “мобил воситалар ёрдамида тил ўргатиш” (mobile assisted language learning, Mall) ва мото қобилиятларни ўзлаштириш усулларини “уч ўлчамли” моделга кўчириб ўтқазиш орқали такомиллаштирилган хулосадан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O`zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун” номли эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (“O`zbekiston” телерадиоканалининг 2021 йил 13  сентябрдаги O`z/k-04-25-1482-сон маълумотномаси). Натижада,  бўлажак жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ компетенцияларини ривожлантиришда Smart таълим технологиясидан фойдаланиш схемасини ва Actions  модели дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ тавсия ва хулосалар ҳақида радиотингловчиларга, жумладан нофилологик йўналишларда таълим берувчи хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган ва оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish