Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердикулова Сурайё Асламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда демократик жамият тараққиётида ижтимоий нормалар трансформацияси», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal39.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тилавов Ўктамжон Ғуломович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон демократик тараққиёти жараёнида ижтимоий нормаларнинг трансформациясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий нормаларнинг табиати, ривожланиши ва тарқалиши ўртасидаги алоқадорлик, эпистемологик билим воситасидаги сиёсий ижтимоийлашувнинг рационал стандартлари ижтимоий муҳит ва ижтимоий тизимда шахснинг фаол хулқ-атвори империативларини шакллантириши очиб берилган;
ижтимоий нормаларнинг жамият тараққиётидаги потенциал имкониятлари, трансформациялашуви ва улар барқарорлигини таъминлашнинг хосса ва структурасидаги мураккаблик синергетик жиҳатдан тизимга хос ижтимоий нормаларнинг деформацияси, шахс деградациясини бартараф этиши асослаб берилган;
глобаллашув шароитида ижтимоий нормаларнинг янгиланаётган Ўзбекистонда фуқаролар томонидан амалий фаолиятда намоён бўлиши, трансформациялашуви жараёнларининг потенциал имкониятлари натижасида прогнозлаштиришнинг ижтимоий зарурият сифатида стратегик жиҳатдан ахлоқий-маънавий, гуманистик қадриятларга асосланиши очиб берилган;
янгиланаётган жамиятимизда ижтимоий нормаларда тоталитар элементлар - давлат манфаатининг устуворлиги, ижтимоий иллюзияларнинг камайиши, ижтимоий нормалар мазмунида либерал шаклларни ривожлантириш умумий эътироф этилган ва миллий демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш тенденциясининг кучайиши орқали вужудга келиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда демократик жамият тараққиётида ижтимоий нормаларни ўрганиш бўйича  ишлаб чиқилган хулоса ва тaклифлap acocидa:
ижтимоий нормаларнинг табиати, ривожланиши ва тарқалиши ўртасидаги алоқадорлик, эпистемологик билим воситасидаги сиёсий-ижтимоийлашувнинг рационал стандартлари ижтимоий муҳит ва ижтимоий тизимда шахснинг фаол хулқ-атвори империативларини шакллантиришига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йилга мўлжалланган Иш режасининг III боб «Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш, беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» йўналишининг 22, 23, 24-бандлари ижроси доирасидаги «Конституциявий ислоҳотларда ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш» ҳамда «Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг муҳим масалалари» мавзуидаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 27 июлдаги 4-13-23-2276 – сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ҳудудларидаги ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, уларнинг дунёқарашида миллий қонунчилигимизга ҳурмат ва ватанпарварлик ғояларини шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий нормаларнинг жамият тараққиётидаги потенциал имкониятлари, трансформациялашуви ва уларнинг барқарорлигини таъминлашнинг хосса ва структурасидаги мураккаблик синергетик жиҳатдан тизимга хос ижтимоий нормаларнинг деформацияси, шахс деградациясини бартараф этишига доир илмий янгиликлардан  Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар дастурининг IV боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот тадбирлари» 26-банди «Маънавий-ахлоқий мезонларга мос келмайдиган, порнографик мазмундаги, зўравонликни тарғиб қиладиган, ёшлар онгига ҳуқуқбузарлик, ахлоқсизлик каби сифатларни шакллантирадиган аудио-видео маҳсулотлар, компьютер ўйинларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш ёки интернет тармоғи орқали олиниб, кўпайтирилиши каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган «Маънавиятга таҳдид – келажакка таҳдид» шиори остида рейдлар ташкил қилиш» борасида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 26 июлдаги 02/02/1205 – сон маълумотномаси). Натижалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг чора-тадбирлар дастурининг сифати, мазмуни ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
глобаллашув шароитида ижтимоий нормаларнинг янгиланаётган Ўзбекистонда фуқаролар томонидан амалий фаолиятда намоён бўлиши, трансформациялашуви жараёнларини потенциал имкониятлари натижасидаги прагнозлаштиришнинг ижтимоий зарурият сифатида стратегик жиҳатдан ахлоқий-маънавий, гуманистик қадриятларга асосланишига оид илмий хулосалардан 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалида эфирга узатилган «Ўзбекистон ёшлари», «Таълим ва тараққиёт» номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2022 йил 3 августдаги 04-36-1237 – сон маълумотномаси). Натижада фуқароларда янгича тафаккурни шакллантириш ва демократик ислоҳотлар борасидаги билимлари кенгайишига хизмат қилган. 
янгиланаётган жамиятимизда ижтимоий нормаларда тоталитар элементлар - давлат манфаатининг устуворлиги, ижтимоий иллюзияларнинг камайиши, ижтимоий нормаларнинг мазмунида либерал шаклларни ривожлантириш умумий эътироф этилган ва миллий демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш тенденциясининг кучайиши орқали вужудга келишига оид тавсиялар, хулоса, таклифлардан ПЗ-2017093070 рақамли «Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг бугунги кун талабларига мос келадиган моделларини ишлаб чиқиш» мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-812 – сон маълумотномаси). Натижада мазкур амалий лойиҳанинг мақсади доирасида мамлакатимиз аҳолисини ёт ва бегона ғоялар таъсиридан ҳимоя килиш, уларнинг маънавий, диний, маърифий соҳадаги билимларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish