Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонбоева Арзигул Эркиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Акрилатлар ҳосилалари асосидаги янги полимер сирт-фаол моддаларнинг олиниши, хоссалари ва  қўлланилиши», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/К47.

Илмий маслаҳатчи: Аҳмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Кудишкин Валентин Олегович, кимё фанлари доктори, профессор; Сидиқов Абдужалил Сидиқович, фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: дисперс системаларнинг техник-эксплатацион кўрсатгичларини  бошқариш учун янги кўпфункционал белгиланган хоссали чизиқли ва сийрак тикилган дифил сополимерлар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биринчи марта радикал полимерланиш реакцияси иштирокида акрил кислотаси, диаминлар ва малеин кислотасининг ҳосилалари асосида 23 та янги сополимер олинган;

акрил кислотаси ва диаминлар асосида таркибида фаол азот атомлари тутган чизиқли ва сийрак тикилган сополимерларнинг мақсадли синтез қилиш имконини берадиган шароитлар аниқланган;

рН-муҳитга боғлиқ молекулалараро водород, электростатик ва ионларнинг ўзаро таъсирлашуви туфайли уч ўлчамли тўр тузилишга эга гидрофоб полиэлектролит комплекслар хосил бўлиши исботланган;

буз тупроқдан олинган Bacillus sp.-26 штамми асосида липопептид гуруҳига мансуб, эмульгирловчи хоссага эга биосурфактант олинди;

дифил системалар макромолекулаларининг ўзига хос тузилишга ва таркибига эга полиэлектролит, гидрогел, юқори молекуляр сирт-фаол моддалар, поликомплекслар ва биосурфактантнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари аниқланган;

намуналарнинг ГЛБ ўзгариши ва эритма концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ сирт таранглик катталигини вақт бўйича кинетикасини ўрганишда биринчи марта макромолекула гидрофоблиги қанча катта бўлса, шунча секин адсорбцион мувозанатга эришиши ва эритмаларнинг чегаравий сирт таранглик кўрсаткичлари шунча паст бўлиши (25-37Н/м∙10-3) аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида дифил структурали сополимерларнинг ишлаб чиқиш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

саноат (ёғ-мой ва гидролиз корхоналари) чиқиндилари асосида АМК-5 реагентини олиш усуллари ишлаб чиқилиб, «Шўртоннефтгаз» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2017 йил 6 декабрдаги 02/12-2-188-сон маълумотномаси). Натижада АМК-5 реагентини турғун нефть эмульсияларини бузишда қўлланилганда физик-кимёвий кўрсатгичлари ТУ 2458-001-98712376-2006 ва сифат паспорти бўйича деэмульгаторларга қўйилган талабларига жавоб берган;

юқори қовушқоқли ва оғир Гаримстон нефтининг деэмульсациялаш технологияси «Шуртаннефтегаз»да қўлланилган («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2017 йил 6 декабрдаги 02/12-2-188-сон маълумотномаси). Натижада нефть таркибидаги қолдиқ сув миқдорини 25% дан 0,02% гача, солиштирма зичлигини 0,939г/см3 дан 0,871г/см3 гача камайтириш имконини берган;

маҳаллий хом ашё асосида олинган АМК-1 реагенти металл асбоб-ускуналарни кислотали муҳит таъсиридан ҳимоялашда антикоррозион восита сифатида «Шўртоннефтгаз» МЧЖда амалиётга жорий этилган. («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2017 йил 6 декабрдаги 02/12-2-188-сон маълумотномаси). Натижада ингибитор сарфини 2 марта камайтириш, металл сиртини коррозиядан сақлаш самарадорлигини 12% га ошириш имконини берган;

маҳаллий хом ашё асосида олинган «Полимелиорант» сув ва тупроқ намлиги танқис бўлган ўрмон ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий марказининг майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 10 февралдаги 01/05-374-сон маълумотномаси . Натижада тупроқнинг физик-механик хусусиятлари, ғоваклиги яхшиланган, кўчатларнинг ривожланиши 14–16% га ошган, сувғориш ишларини 2 марта камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish