Sayt test rejimida ishlamoqda

Матжанов Нуржан Султамуратовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик асослари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Ped145.
Илмий маслаҳатчи: Джораев Махаматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/03.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик жиҳатлари кўргазмали ва фикрий экспериментлар, медиапедагогик маҳоратга рефлексив тарихий, компетентли, мантиқий ва субъектив ёндашувлар, назарий умумлашган дидактик шартлар ҳамда фикрлар, билимлар даражаларини аниқлаш мезонлари ва индикаторларини мазмунан киритиш асосида аниқланган;
квант физикасини ўқитишнинг таркибий-функционал модели назарий ядро, эмпирик асос ва ва диалектик натижага қаратилган физикавий қонунлар ва хулосаларнинг мантиқий алоқасини ягоналикдан умумийликка ва чегаравий умумийликкача ўтказиш механизмларини яхлитланганини босқичма-босқич очиш ҳамда мазмунли, технологик ва натижавий компонентлар ўртасидаги мантиқий алоқаларни рефлекциялаш асосида такомиллаштирилган;
квант назарияси ва уни ўқитиш методикаси дарс машғулотларда виртуал экспериментлар ўтказиш, машғулотларда синтез қилиш, формаллаштириш ва моделлаштириш, амалларини бажаришда назарий ядрога ўтиш ҳамда парадокслар, аналогия, рефлексия, тадқиқотчилик ва лойиҳалашга тўсқинлик қилувчи квант физикасида мавжуд мисконцепцияларни адекват аниқлаш, бартараф этиш ва дастурий ишланмалар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
квант физикасини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг квантомеханик илмий ва ўқув-билиш фаолияти тафаккур экспериментларига ностандарт ўқитиш, фаолият усулларини рефлексив таълим, тушунтирувчи-иллюстратив, маърузавий-диалогик, бинар ўқитиш, тадқиқотчилик ва лойиҳалаш методларига устуворлик бериш ҳамда уларнинг таркибий-мазмунли ва функционал аспектлари орасида узвийликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ҳамда методик фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлаш мезонлари умуммиллий, умумкасбий билимлар, эҳтиёж ва мотивлар, шахснинг ўзини-ўзи ривожлантириш имкониятларини идрок этиш, билимларни аниқ вазиятда қўллаш имкониятларини ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлик ҳолатини креатив, қисман изланувчи ва репродуктив индикатор кўрсатгичларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик асослари бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик жиҳатлари кўргазмали ва фикрий экспериментлар, медиапедагогик маҳоратга рефлексив тарихий, компетентли, мантиқий ва субъектив ёндашувлар, назарий умумлашган дидактик шартлар ҳамда фикрлар, билимлар даражаларини аниқлаш мезонлари ва индикаторларини мазмунан киритиш асосида аниқлангашга оид ғоялардан «Физика ўқитиш методикаси» номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237–сон буйруғи асосида берилган 237-027 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган дарслик талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланишига хизмат қилган;
квант физикасини ўқитишнинг таркибий-функционал модели назарий ядро, эмпирик асос ва ва диалектик натижага қаратилган физикавий қонунлар ва хулосаларнинг мантиқий алоқасини ягоналикдан умумийликка ва чегаравий умумийликкача ўтказиш механизмларини яхлитланганини босқичма-босқич очиш ҳамда мазмунли, технологик ва натижавий компонентлар ўртасидаги мантиқий алоқаларни рефлекциялаш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02–07–4005/04–сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел бўлажак физика фани ўқитувчиларини квант назариясидан касбий компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилган. 
квант назарияси ва уни ўқитиш методикаси дарс машғулотларда виртуал экспериментлар ўтказиш, машғулотларда синтез қилиш, формаллаштириш ва моделлаштириш, амалларини бажаришда назарий ядрога ўтиш ҳамда парадокслар, аналогия, рефлексия, тадқиқотчилик ва лойиҳалашга тўсқинлик қилувчи квант физикасида мавжуд мисконцепцияларни адекват аниқлаш, бартараф этиш ва дастурий ишланмалар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар «Физика ўқитиш методикаси» номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237–сон буйруғи асосида берилган 237-027 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада квант назариясини ўқитишда қўлланилган методлар таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
квант физикасини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг квантомеханик илмий ва ўқув-билиш фаолияти тафаккур экспериментларига ностандарт ўқитиш, фаолият усулларини рефлексив таълим, тушунтирувчи-иллюстратив, маърузавий-диалогик, бинар ўқитиш, тадқиқотчилик ва лойиҳалаш методларига устуворлик бериш ҳамда уларнинг таркибий-мазмунли ва функционал аспектлари орасида узвийликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган ОТ-Ф-2-77 рақамли «Моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлигини башорат қилишни такомиллаштириш усули» номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02–07–4005/04–сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел бўлажак физика фани ўқитувчиларини квант назариясидан касбий компетенцияларини шакллантиришга шароит яратилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ва методик фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлаш мезонлари умуммиллий, умумкасбий билимлар, эҳтиёж ва мотивлар, шахснинг ўзини-ўзи ривожлантириш имкониятларини идрок этиш, билимларни аниқ вазиятда қўллаш имкониятларини ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлик ҳолатини креатив, қисман изланувчи ва репродуктив индикатор кўрсатгичларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар «Физика ўқитиш методикаси» номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237–сон буйруғи асосида берилган 237-027 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мазкур дарслик квант физикасидан таълим сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish