Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамутова Гулназ Шамшетдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рақамли технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1198. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори,  профессор; Файзуллаев Жамшид Исмоилжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларини  ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бўлажак педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияси компьютер техникаси ва дастурий таъминотини лойиҳалаш, мультимедиали ва рақамли техник қурилмалар, интерфаол доскалар технологияларини когнитив-мақсадли таъминлаш асосида интеграллаш ҳамда индивидуаллигини алоқа жараëнига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш асосида такомиллаштирилган. 
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил ишлаш имкониятларини икки ўзгарувчили графикларни ясаш, аудио ва видео материаллар, тестлар яратиш, маълумотларни визуаллаштириш, замонавий технологияларни ўрганишга бўлган қизиқиш рақамли инфратузилма жорий этиш асосида ривожлантирилган;
зарурий ахборот-коммуникатив компетенциялар шахсга йўналтирилган ўқув жараёнининг устунлиги, мослашувчанлиги, амалиётга йўналтирилганлиги, интерактивлиги, идентификациялашганлиги ва мақсадга мувофиқлигини ўқитишдаги ютуқларни баҳолаш имконини берувчи булутли технологиялар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш модели рефлектив кўникмани ривожлантиришнинг педагогик шартларини аниқлаш, қарор қабул қилиш жараëнлари, маълумотларни объектив ва субъектив омилларини белгилаш, модерациялаш, форматив ва умумлаштирилган баҳоларни рақамли технологиялар воситасида интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларда ахборот-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида: 
бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияси компьютер техникаси ва дастурий таъминотини янгилаш, рақамли техник қурилмалар, интерфаол доскалар технологияларини интеграллаш ҳамда индивидуаллигини алоқа жараëнига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар  Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-23 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида мультимедиали дарс ишланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4002/04-сон маълумотномаси). Натижада рақамли технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
талабаларнинг мустақил ишлаш имкониятлари уч ўзгарувчили графикларни ясаш, аудио ва видео материаллар, тестлар яратиш, маълумотларни фронтал визуаллаштириш, оригинал, янги рақамли технологиялари орқали ўрганишга бўлган қизиқишини рақамли инфратузилмани жорий этиш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳада бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4002/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони оширилган;
зарурий ахборот-коммуникатив компетенциялар шахсга йўналтирилган ўқув жараёнининг устунлиги, мослашувчанлиги, амалиётга йўналтирилганлиги, интерактивлиги, идентификациялашганлиги ва мақсадга мувафиқлигини ўқитишдаги ютуқларни баҳолаш имконини берувчи технологиялар билан жиҳозланган ўқув мухитини яратиш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-23 рақамли “Ўқитувчилар учун мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида мультимедиали дарс ишланмаларини яратишда қўлланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4002/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларини рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш модели ўзини-ўзи бошқаришни тартибга солиш ваколатлигини таъминлаш, қарор қабул қилиш жараëнлари, маълумотларни белгилаш, модерациялаш, форматив ва умумлаштирилган баҳоларни рақамли технологиялар воситасида интеграциялаш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4002/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг фанлараро интеграциясини шакллантирувчи ахборот-коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish