Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумақулов Шухрат Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аксиологик ёндашув асосида талабаларнинг фуқаролик компетенциясини ривожлантириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped364.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Давлатов Ойбек Ғаниевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари глобал ва тинчлик учун таълим ғоясига устуворлик бериш асосида жараён тузилмасининг компонентлари (когнитив, қадриятли, хулқ-атвор, рефлексив), индикаторлари (лингвистик, экзизтенциал, ижтимоий-маданий), функциялари (мослашув, рағбатлантириш, прогностик) таксономияси когнитив, аффектив ва психомотор даражалари интенсив таъсирчанлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
аксиологик ёндашувнинг талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришга доир педагогик имкониятлари ўз-ўзини англаш, ватанпарварлик, фуқаролик фаоллиги ва масъулияти, ижтимоий-ғоявий етуклик, ҳарбий ватанпарварлик, ҳуқуқий билимдонлик каби сифатларнинг интериоризация ва экстериоризациясининг қайта алоқага киришув даражаси барқарорлиги продуктивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятли компоненти ташхис, амалий, рефлексив-баҳоловчи босқичларни муаммоли маъруза, виртуал клуб, кейс, интерфаол машқлар ва ассисментлар орқали дидактоген жиҳатларини бойитиб бориш тузилмасини педагогик лойиҳалашнинг интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг фанлар мазмунини фуқарошуносликка доир материаллар билан бойитиш, анъанавий ва инновацион технологияларни жамоавий ижодий фаолият билан идентив тарзда уйғунлаштириш, аудиториядан ташқари ишлар жараёнида талабаларни фаол мунозарага жалб этиш, самарали ҳамкорликдаги фаолиятни кооператив тарзда амалга ошириш каби педагогик шарт-шароитлари кросс-маданий таълим имкониятларини горизонтал ва вертикал йўналишларда кенгайтириб бориш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашув асосида талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришга бўйича илмий натижалар асосида: 
талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятларини глобал ва тинчлик учун таълим ғоясига устуворлик бериш асосида жараён тузилмасининг компонентлари, индикаторлари, функциялари таксономиясини қатъий белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5230200 – Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти), 5230400 – Маркетинг (спорт) бакалавриат таълим йўналишлари учун “Спорт ҳуқуқи” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-360 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-эдукологик имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
аксиологик ёндашувнинг талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришга доир педагогик имкониятларини ўз-ўзини англаш, ватнапрварлик, фуқаролик фаоллиги ва масъулияти, ижтимоий-ғоявий етуклик, ҳарбий ватанпарварлик, ҳуқуқий билимдонлик каби сифатларнинг интериоризация ва экстериоризациясининг қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, аксиологик ёндашув асосида талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятли компонентини ташхис, амалий, рефлексив-баҳоловчи босқичларни муаммоли маъруза, виртуал клуб, кейс, интерфаол машқлар ва ассисментлар асосида педагогик лойиҳалашнинг интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5230200 – Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти), 5230400 – Маркетинг (спорт) бакалавриат таълим йўналишлари учун “Спорт ҳуқуқи” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-360 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг аксиопедагогик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларда фуқаролик компетенциясини ривожлантиришнинг фанлар мазмунини фуқарошуносликка доир материаллар билан бойитиш, анъанавий ва инновацион технологияларни мақбул уйғунлаштириш, талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш, самарали ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш каби педагогик шарт-шароитларини кросс-маданий таълим имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5230200 – Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти), 5230400 – Маркетинг (спорт) бакалавриат таълим йўналишлари учун “Спорт ҳуқуқи” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-360 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг фуқароликка доир билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish