Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтабаев Жаксылык Оразбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интерфаол ўқитиш методлари асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Тaълим вa тaрбия нaзaрияси вa методикaси (технология) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped1186.
Илмий раҳбар: Муллахметов Радик Гилазович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/03.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интерфаол ўқитиш методлари асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг интегратив модели касбий диққат, мустақил ишнинг ижтимоий аҳамиятлиги, аниқ ва ностандарт вазиятларда креативликни ҳамда етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини дивергент таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасига кўра ижодий фаоллик, касбий компетенцияларни когнитив алгоритмлаш, касбий-шахсий фазилатлар ва ахборот алмашиш муҳитини ўзаро динамик самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогик амалиёт даврида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги фаолиятли-технологик ва шахсий-натижавий кўникмалари босқичма-босқич тажриба фаолияти вариативлиги адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолияти, интегратив сифати, технологик фикрлаш жараёнларини диагностик моделлаштириш ҳамда таълимнинг баҳсли, технологик, стратегик, ижтимоий принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интерфаол ўқитиш асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг интегратив модели, касбий диққат, мустақил ишнинг ижтимоий аҳамиятлиги, аниқ ва ностандарт вазиятларда креативликни ҳамда етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини дивергент таъминлашга оид таклифлар «Технология ва дизайн» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 10-сонли буйруғи асосида берилган нашр рухсатномаси). Натижада талабаларининг методик компетентлиги даражалари шакллантирилиб, фанни ўзлаштириш самарадорлиги оширилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси ижодий фаоллик, касбий компетенцияларни когнитив алгоритмлаш, касбий-шахсий фазилатлар ва ахборот алмашиш муҳитини ўзаро динамик самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИТД-1-148 рақамли “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини шакллантириш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4001/04-сон маълумотномаси). Натижада технология фанини ўқитишда интерфаол ўқитиш методларини тадбиқ этиш самарадорлиги ошган; 
педагогик амалиёт даврида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги фаолиятли-технологик ва шахсий-натижавий кўникмалари босқичма-босқич тажриба фаолияти вариативлигини адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида «Технология ва дизайн» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 10-сонли буйруғи асосида берилган нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг билим даражасини оширишга эришилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолияти, интегратив сифати, технологик фикрлаш жараёнларини диагностик моделлаштириш ҳамда таълимнинг баҳсли, технологик, стратегик, ижтимоий принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Нукус давлат педагогика институтида бажарилган ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион таълим технологиялари шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02-07-4001/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий тайёргарлиги самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish