Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Гулниҳол Идиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларда оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималарининг шикастланишларини комплекс даволашда магнит-инфрақизил-лазер терапиясини қўллаш самарадорлиги», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2859.
Илмий раҳбар: Камалова Меҳринисо Қиличевна (DSc) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Алдашева Мая Ахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мaктaбгaчa ёшдaги болaлaр оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати шикaстлaнишлaрини комплекс дaволaшдa мaгнит-инфрaқизил-лaзер терaпиясини қўллaш сaмaрaдорлигини баҳолашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда травматик стоматитнинг асосий этиологик омиллари механик ва кимёвий жароҳатлар эканлиги, ушбу болаларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, тиш қаттиқ тўқималари касалликлари учраш даражаси ишонарли юқорилиги, улар сурункали травмалар учраш даражаси билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларда кечадиган травматик стоматитни даволаш комплексига магнит-инфрақизил-лазер нурлари таъсири оғиз бўшлиғида лизоцим ва sIgA каби маҳаллий иммунитет омиллари фаолашувига олиб келиши (иммунологик самара) ва бунинг оқибатида яллиғланиш жараёнлари бартараф этилиши (клиник самара) исботланган;
магнит-инфрақизил-лазер терапияси даво комплексига киритилганда оғиз бўшлиғи тўқималари метаболизмига ижобий таъсири натижасида оғиз суюқлигидаги α-амилаза, ишқорий фосфатаза, АЛТ, АСТ каби биокимёвий кўрсаткичларга ижобий таъсир хусусияти аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларда кечадиган травматик стоматитни даволаш комплексига магнит-инфрақизил-лазер нурлари киритилиши даволаш динамикасида гигиеник ва пародонтал индекслар, эпителиал ҳужайралар дифференциациясини меъёрлаштириши исботланган ва асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мaктaбгaчa ёшдaги болaлaрдa оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқимaлaри шикaстлaнишлaрини комплекс дaволaшдa мaгнит-инфрaқизил-лaзер терaпиясини қўллaш сaмaрaдорлиги бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
болалар орасида травматик стоматитларни комплекс даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мaктaбгaчa ёшдaги болaлaрдa оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқимaлaрининг шикaстлaнишлaрини комплекс дaволaшдa мaгнит-инфрaқизил-лaзер терaпиясини қўллaш сaмaрaдорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 8н-д/145-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома болаларда травматик стоматитларни лазеротерапиядан фойдаланган ҳолдаги комплекс даволаш самарали усулларини ишлаб чиқиш имконини берган;
мaктaбгaчa ёшдaги болaлaрдa оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқимaлaрининг шикaстлaнишлaрини комплекс дaволaшдa мaгнит-инфрaқизил-лaзер терaпиясини қўллaш сaмaрaдорлиги бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, хусусан, Бухоро вилояти Вобкент туман стоматология поликлиникаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 8н-д/145-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши болалар орасида травматик стоматитларни комплекс дaволaшдa лазеротерапиясини қўллаш орқали даволаш муддатини ва рецидивларни қисқартириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish