Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусейнова Гулшан Хусейновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйраклар морфометрик параметрларининг бош мия шикастланишлари турли даврларидаги қиёсий тавсифи», 14.00.02 – Морфология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2065.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Содиқова Зумрад Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия шикастланишларининг турли даврларида буйраклар морфологик параметрлари ўзгаришларини қиёсий ўрганишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тадқиқот ҳайвонларида етказилган турли даражадаги бош мия шикастланишининг “пешона соҳаси таъсири” симуляциясини моделлаштириш натижасида буйрак тўқималарининг турли қисмларида юзага келадиган морфометрик ўзгаришлар интенсивлиги бош мия шикастланишининг даврларига боғлиқ бўлиб, тажриба ҳайвонларида бош мия шикастланиши турли даврларидаги буйрак нефрон элементлари морфометрик кўрсаткичларининг интакт лаборатория ҳайвонлари параметрларига яқинлашиши, етказилган шикастнинг кучи билан тескари пропорционал эканлиги исботланган;
енгил, ўртача оғир, оғир даражада етказилган бош мия шикастланиши оқибатида буйрак турли қисмларида намоён бўладиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг максимал кўрсаткичлари ҳисобига шикастланишнинг муҳим критик даврлари аниқланган;
организм ҳимоя механизмларининг тикланиши ҳисобига 28 кун ичида бош мия шикастланиши олган кундан бошлаб, тажриба ҳайвонлари буйракларининг пўстлоқ ва мағиз қавати тўқима қисмлари патоморфологик ўзгаришларнинг камайиб бориш давомийлиги шикастнинг таъсир кучига боғлиқлиги исботланган;
етказилган бош мия шикастланишидан кейин комплекс медикаментоз дори воситалари ёрдамида даволаганда буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг 14 кун ичида шикастланишнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда унинг турли даврларида меъёрий кўрсаткичларга яқинлашишининг тезлашганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларинингжорий қилиниши.
Бош мия шикастланишлари оқибатида буйраклардаги морфологик ва функционал ўзгаришлар хусусиятлари тавсифи асосида:
бош мия шикастланишидан кейин буйраклар морфофункционал ўзгаришларини аниқлаш имконини берган «Буйракларнинг меъёрда ва бош мия шикастланишидан кейин морфологик параметрларини аниқлаш методикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 сентябрдаги 8-н-р/1202-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бош мия шикастланишидан кейин буйракларда кузатиладиган структур ўзгаришларни аниқлаш имконини берган; 
бош мия шикастланишидан кейин буйрак тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 8-н-з/568–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, фавқулоддаги вазиятларда, бош мия шикастланишининг турли даврларидаги беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш алгоритмини ишлаб чиқишга имкон яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish