Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраев Акбар Хайруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилўнгач интрамурал нерв аппаратининг морфологияси ва экспериментал жигар циррози ҳамда пестицид таъсиридаги реактив ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1484.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлар доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Дилноза Ахроровна Хасанова, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти доценти, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Суйнали Токтоназарович Шатманов – Ош давлат университети тиббиёт факултети Гистология ва патологик анатомия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, професор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: «И.Горбачевский номидаги Тернопель миллий тиббиёт университети Украина»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тажрибада қизилўнгач юқориги, ўрта ва пастки қисмлари деворининг интрамурал нерв аппарати, қон ва лимфа томирлари адренергик иннервациясининг солиштирма морфологиясини тахлил қилиш орқали ўзгаришларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қуёнлар қизилўнгачи проксимал, ўрта ва дистал қисмлари девори тузилишининг қиёсий морфологик ва морфометрик таҳлили ўтказилган ва дистал қисмида якка жойлашган веналар чигали (артериялар кузатувисиз), кучли ифодаланган лимфа томирлари ва безлар комплекси аниқланган;
илк бор қуёнлар қизилўнгачи интрамурал нерв аппарати таркибида ҳар хил шаклдаги харакатлантирувчи нерв охирлари морфологик тавсифи берилган;
тажриба хайвонларида экспериментал жигар циррози шароитида қизилўнгач дистал қисми интрамурал нерв аппаратида, ҳамда қон ва лимфа томирлари адренергик иннервациясида кузатиладиган. (нерв толаси гиперимпрегнация ва қон томирлар гипертрофияси, деворининг юпқалашуви) морфологик ўзгаришлар асосланган;
илк бор ўсимликлар зараркунандаларидан ҳимоя воситаси циракс пестицидининг тажриба хайвонлари қизилўнгач интрамурал нерв аппаратига, ҳаракатлантирувчи нерв охирларига салбий кимёвий таъсири морфологик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экспрементал хайвонларда қизилўнгачнинг ҳар хил қисмлари нерв, қон ва лимфа томирларидаги реактив ўзгаришларнинг солиштирма морфологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экспериментал қўёнларда экстремал таъсирлар натижасидаги морфологик ва морфометрик параметрларини баҳолаш имконини берувчи “Қизилўнгач интрамурал нерв аппаратининг морфологияси” мавзусидаги услубий тавсия тасдиқланди (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 май 8нм/430-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада қизилўнгачда пестицид таъсирида нерв билан таъминланишининг морфологик ўзгаришлари тахлили асосида диагностика самарадорлигини ошириш ва кузатиладиган асорат частотасини камайтириш имконини берган;
қизилўнгачнинг шикастланиши турли даврларида морфологик ва морфометрик параметрларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон клиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/311-сонли хулосаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши пестицид таъсирида юзага келадиган қизилўнгачнинг нерв, қон ва лимфа томирларидаги морфологик ўзгаришларни  эрта аниқлаш натижасида касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish