Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Гулноз Гиозовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммуно-биохимические критерии неонатальной дезадаптации маловесных детей,  родившихся от матерей с преэклампсией», 14.00.36 - Аллергология и иммунология; 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2335.
Илмий раҳбарлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Мухамедова Шахноза Толибовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташенова Гульнара Толиповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Федерал давлат бютжет муассасаси  Городков номидаги Иваново оналик ва болалик муҳофазаси илмий текшириш институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: преэклампсия билан касалланган онадан туғилган кам тана вазнли чақалоқларни парваришлаш чораларини оптималлаштириш мақсадида, иммун-биокимёвий статусини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатдан олдин туғруққа энг кўп сабаб бўлувчи хавфли анамнезида муддатдан олдин туғруқлар бўлгани (ИН =5,3), 18 ёшгача даврдаги ҳомиладорлик (ИН=3,2), сурункали сальпингоофорит (ИН=3,2), ҳомиладорлик давридаги эмоционал стресс/депрессия (ИН =2,7) омиллар аниқланган:
преэклампсия билан касалланган оналардан туғилган кам тана вазнли чақалоқларда гипогликемия, транзитор гиперпротеинемия, қонда мочевина миқдорининг камайиши, интерферонларнинг камайиши асосида қонда IL-6 нинг 2,8 марта, IL-8 нинг 2,64 мартага ошиши исботланган;
ҳомиладорлик холестази ёки холестатик гепатозда кам тана вазнли чақалоқларда неонатал дезадаптация синдроми ва неонатал сепсис ривожланишида муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
преэклампсия билан касалланган ҳомиладорлардан туғилган кам тана вазнли чақалоқлар сийдигида IFNα<7,0 пг/мл ва қонда IL-6> 60,0 пг/мл неонатал дезадаптацияни информатив мезонлари эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомиладорлар қонининг иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичлари, кам тана вазнли чақалоқларнинг қон ва сийдик таҳлили ҳамда муддатдан олдин туғруқ хавфли омилларини интеграл баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
преэклампсия билан касалланган оналардан туғилган кам тана вазнли чақалоқларни парвариш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Преэклампсия билан касалланган оналардан туғилган кам тана вазнли чақалоқларни парваришлаш дастури” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 апрель 8н-д/369-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома преэклампсиянинг ҳомилага ва янги туғилган чақалоққа таьсирини ўрганиш, цитокинларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, неонатал касалланиш ва ўлим фоизини камайтириш, стационарда даволаниш давомийлигини қисқартириш, иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
дезадаптация синдромининг истиболини аниқлаш, айниқса, ноинвазив иммунноцитокин диагностика усуллари соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 майдаги 8н-з/228-сон маьлумотномаси). Амалиётга қилинган тадбиқлар натижасида диагностик текширувларнинг аниқлик сифати ва тезлиги ошди ҳамда кам тана вазнли чақалоқларда неонатал дезадаптацияни эрта профилактикасини амалга ошириш оқибатида иқтисодий тежамкорликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish