Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Навбахор Нарзуллоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий хом ашёлар асосида базальт таркибли қурилиш материалларининг оловбардошлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш” 05.10.02–Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзусини рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2165.
илмий раҳбар: Курбанбаев Шухрат Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар:
Нурқулов Файзулла Нурмўминович – техника фанлари доктори, профессор, Тошкент кимё-технология илмий-текшириш институти катта илмий ходими; 
Сабиров Эркабой Эркинбаевич – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий минерал хом ашёлар асосида базальт композит материалларнинг оловбардошлигини ошириш орқали бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
аэросиль-380, микрокремнезём, кремний (IV) оксиди, графит, вермикулит ва волластонит минераллари асосида базальт тола ва эпоксид смолали аралашма асосидаги композит материалларнинг термик ва физик-механик бардошлилигини оширувчи хоссаларга эга янги таркиблар ишлаб чиқилган;
янги ишлаб чиқилган таркиблар асосий компонентларининг базальт композит материалларининг термик ва физик-механик хоссаларига таъсир механизмларини ўрганиш орқали янги модификацияланган базальт композит арматураларнинг ушбу қўрсаткичлар бўйича оптимал қийматларга эга бўлиш шароитлари аниқланган; 
аэросиль-380, микрокремнезём, кремний (IV) оксиди, вермикулит ва волластонит минераллари асосидаги юқори термик бардошли янги таркиблар билан базальт тола ва эпоксид смолали аралашма асосидаги композит материалларни ички ва ташқи модификациялаш орқали уларнинг оловбардошлигини ошириш хусусиятлари аниқланган;
янги ишлаб чиқилган оловбардош базальт композит арматуралар ташқи юзаларининг игнасимон структурага эга волластонит минераллари ҳамда вермикулит заррачаларининг ғовакдор структуралари ҳисобига бетон қоришмаси билан тишлашиш даражасини оширилиши эвазига маҳаллий минералларнинг юқори дисперсли заррачалари асосида ёнғинга хавфсиз базальт композит арматураларни ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хом ашёлар асосида базальт таркибли қурилиш материалларининг оловбардошлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Бинолар, иншоотлар ва уларнинг фавқулодда вазиятларда бардошлилиги”, “Қурилиш материаллари бинолар, иншоотлар ва уларнинг ёнғин хавфсизлиги” фанларининг маъруза ва амалий машғулотларини илмий тадқиқот натижалари бўйича (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг  2022 йил 18 августдаги “Илмий тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига қабул қилинганлиги тўғрисида”ги 2-сонли далолатномаси) ўтказишга қабул қилинган.  
Янги таркиблар билан модификацияланган базальт композит арматура ва янги олинган базальт панел материалининг оловбардошлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари  саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 18 августдаги 05/15-2055 сонли маълумотномаси). Натижада янги таркиблар билан модификацияланган базальт таркибли қурилиш материалларининг термик бардошлилиги 10-15%га, мустаҳкамлиги 8-10%га, термик ва очиқ олов таъсирида деформацияланишга учраш вақти 7-15%га яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish