Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмов Тўланбой Холмирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биогаз энергия қурилмасининг дастлабки ишлов бериш ишчи жиҳози параметрларини асослаш”, 05.05.06-“ Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4.PhD/T775 
Илмий раҳбар: Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биогаз қурилмасининг самарадорлигини ошириш учун хомашёга дастлабки ишлов бериш ускунасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
биореакторга юкланадиган турли таркибли биомасса ва органик чиқиндиларни шнекли майдалаш асосида биогаз чиқиш миқдори ва самарадоригини ошириш имконини берадиган биомассага дастлабки механик ишлов бериш қурилмасининг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
биомасса ва органик чиқиндиларни анаэроб муҳитда қайта ишлаш учун ферментация жараёни талаби даражасида майдалаш имконини берадиган ҳамда биомассани кесувчи пичоқ жуфтлигига етказиб берадиган шнекли дастлабки ишлов бериш қурилмаси яратилган;
биомассани юклаш тезлиги, майдаланганлик даражаси ва намлигини ҳисобга олган ҳолда реактордан биогаз чиқиш миқдорини ўзгаришини ҳисоблаш имконини берадиган, Жордан-Гаусс усулига асосланган регрессион тенглама ишлаб чиқилган;
биомасса ва органик чиқиндиларни анаэроб муҳитда термик ишлов бериш жараёнида ажраладиган биогаз миқдорини оширишни таъминлайдиган технологик параметрларнинг оптимал қийматларини аниқлаш имконини берадиган математик модель регрессион таҳлил усули асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биогаз олиш қурилмасининг дастлабки ишлов бериш ишчи жиҳози параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
органик чиқиндиларни қайта ишлаш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 06719, 31.01.2022 й.). Натижада, биогаз чиқиш миқдори ва биогаз олиш қурилмасининг самарадорлигининг оширилишига эришилган;
органик чиқиндиларни қайта ишлаш орқали биогаз ва биоўғит оладиган биогаз қурилмаси Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги “Biogaz-ekologiya energiya va organik o‘g‘it” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 апрелдаги №02/025-1582 сонли маълумотномаси).  Натижада, оддий технологик режимларда ишловчи биогаз олиш қурилмаларига нисбатан 1,3 бараварга ортиқ биогаз олинишига ва биогаз олиш жараёни вақтини 1,4 баробар қисқартирилишига ҳамда 39 миллион сўм йиллик иқтисодий самарадорликка  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish