Sayt test rejimida ishlamoqda

Азаматов Учқун Нематович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш асосида янги ассортиментдаги ипак матолари ишлаб чиқариш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T524
Илмий раҳбар: Гуламов Азамат Эшанкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Мукимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, Ph.D., доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги ассортиментдаги эшилган ипак ипи ва  ундан костюмбоп тўқималар ишлаб чиқиш мақсадида хом ипакни қайта ўрашга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут ипак қурти ғумбаги ва маҳаллий хомашёлар асосида хом ипакни қайта ўрашга тайёрлаш учун янги таркибли эмульсия ишлаб чиқилган;
хом ипакни қайта ўрашга тайёрлаш технологияси тут ипак қурти ғумбаги ва маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланган янги таркибли эмульсияни пуркаш усули орқали такомиллаштирилган;
3,23 тексли хом ипакдан 12 тасини қўшиб юқори чизиқли зичликдаги эшилган ипак ипи олинган ҳамда улардан саржа 1/3 ўрилишдаги тўқиш орқали янги ассортиментдаги костюмбоп тўқима ишлаб чиқилган; 
юқори чизиқли зичликдаги эшилган ипак ипи ва ундан янги ассортиментдаги саржа 1/3 ўрилишдаги костюмбоп тўқима ишлаб чиқаришнинг технологик параметрларини рационал қийматлари кичик квадратлар усули ёрдамида олинган регрессион моделларини таҳлили асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш асосида янги ассортиментдаги ипак матолари ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таклиф этилган технология “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 25 январдаги 4-2/118-сон маълумотномаси) саноат ишлаб чиқариш шароитларида, шу жумладан “Surxon ipagi” МЧЖ, “Qiziltepa pilla xazinasi” МЧЖ, “Bukhara Brilliant Silk cluster” МЧЖ, “Xorazm ipagi”МЧЖ корхоналарида жорий этилган. Натижада, хом ипакни қайта ўрашга тайёрлаш, калава ҳолатдаги хом ипакни ғалтакларга қайта ўраш ҳамда эшиш режимларини ўрнатиш орқали юқори чизиқли зичликдаги эшилган ипак ипи ва ундан костюмбоп тўқима ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish